Аллегрининг "Юве"даги маоши - 9 млн евро, шартнома - 4 йиллик (Фабрицио Романо)
28 май 2021 16:14
Янгиликлар
Аллегрининг "Юве"даги маоши - 9 млн евро, шартнома - 4 йиллик (Фабрицио Романо)
Мураббий Массимилиано Аллегри "Ювентус"га қайтмоқда.
Италиялик мутахассис 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
53 ёшли мутахассис 9 миллион евро атрофида маош олади. Аллегри "Реал" билан боғлиқ вазиятнинг ечимини кутмасликка қарор қилди.
Аллегрининг бош мураббийликка келгани борасидаги расмий хабар яқин соатларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Массимилиано Аллегри "Ювентус" (2014-2019)ни олдин бошқарган, мутахассис клуб билан 11 соврин, жумладан 5та чемпионлик титулини қўлга киритган. У икки бор туринликларни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққан ва уларда "Барселона" ва "Реал"га имкониятни бой берган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин "Юве" Андреа Пирлони бош мураббийликдан истеъфога чиқарган эди.
Фикрлар