Аллегри Роналду ҳақида: "Ҳаёт давом этади. "Юве"да совринларни жамоа ютади, битта футболчи эмас"
10 сен 2021 18:37
Янгиликлар
Аллегри Роналду ҳақида: "Ҳаёт давом этади. "Юве"да совринларни жамоа ютади, битта футболчи эмас"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри форвард Криштиану Роналдунинг жамоадан кетиши борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Роналду ортиқ "Ювентус" сафида тўп тепишни истамади, шу сабаб "Манчестер Юнайтед"га қайтди. Бу мавсум Роналду учун "Ювентус"даги сўнггиси бўларди, шу сабабли биз бўладиган ишнинг эртароқ бўлгани яхши, деб ҳисобладик.
Криштиану "Ювентус"да ажойиб уч мавсумни ўтказди ва биз унга омад тилаймиз, лекин ҳаёт бу билан тўхтаб қолмайди. Мен нима бўлиши мумкин эди, деган саволни ёқтирмайман. Бунинг учун ишлашда давом этиш лозим. "Ювентус"да совринларни бутун жамоа қўлга киритади, битта футболчи эмас.
Совринлар учун кураша олиш ва мақсадларимизга етиш учун бизга янги мақсадлар ва иштиёқ зарур", – дейди италиялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар