Аллегри "Милан"га қайтди
30 май 2025 15:24
Янгиликлар
Мутахассис мураббийлик вазифасида Сержиу Консейсауни ўрнини эгаллади.
Олдинроқ, италияликнинг клуб билан шартномаси 3 йилга мўлжалланганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган эди. Йиллик маош 5 миллион евро, бонус тўловлари эса 2 миллион еврони ташкил этади.
Аллегри "Милан"ни 2010 йилдан 2014 йилгача бошқарган эди. Унинг раҳбарлигида жамоа А Серия чемпиони бўлди ва Италия Суперкубогини қўлга киритди.
Массимилианонинг сўнгги иш жойи "Ювентус" эди. У жамоани 2024 йилда тарк этган.
Мавсумни Паулу Фонсека билан бошлаган "Милан" А Серияда 8-ўринни эгаллади ва евроубокларга чиқа олмади. 2024 йил 30 декабрда жамоани қабул қилган Консейсау Италия Суперкубогини ютиб олди, лекин Италия Кубоги финалида "Болонья"га ютқазди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар