Алле ван Бастеннинг рекордини такрорлади
16 сен 2021 16:04
Янгиликлар
Алле ван Бастеннинг рекордини такрорлади
Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳужумчиси Себастьян Алле кеча ЧЛ гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги "Спортинг" (Лиссабон)га қарши ўйиннинг асосий қаҳрамони бўлди.
Ўйин Нидерландия клуби фойдасига 5:1 ҳисобида якунланди. Алле ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйди.
Қайд этиш керакки, 27 ёшли ивуарлик форвард Чемпионлар Лигасидаги дебют ўйинида покер қайд этган тарихдаги иккинчи ўйинчига айланди. Олдинроқ буни "Милан" сафида Европа Чемпионлари Кубогида "Милан" сафида 4та гол урган Марко ван Бастен амалга оширган эди.
Алле жорий йилнинг қишида "Аякс" футболчисига айланди. У "Вест Хэм"дан 22 миллион еврога харид қилинган эди.
Фикрлар