UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди  0 11:44Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда?  4 11:33"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди  0 11:10Суперкубок олдидан. Аброр Имомхўжаев: "Учрашувда ким ғалаба қозониши "Насаф"га боғлиқ"  4 11:02Суперкубок олдидан. Даврон Файзиев "Пахтакор"ни "Манчестер Юнайтед"га ўхшатди  5 11:00Хаким Фузайлов: "Захира бўйича муаммоларимиз бор"  0 10:37Ханс-Дитер Фликнинг «Барселона»даги маоши маълум  2 10:28ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари  0 10:23Фарҳод Нишонов: "Иккинчи бўлимда ҳар томонлама рақибга ютқаздик"  0 10:10Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 10:05"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 09:43Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхшиларини аниқлади  3 09:32Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимдаги фаоллигимиз ғалабамизга замин яратди"  11 09:15ПСЖ Хвича Кварацхелия трансфери бўйича «Наполи»га илк таклифини юборди  1 08:41ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Суперкубоги. "Бунёдкор" стадионида кимнинг боши осмонда бўлади?  16

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми? Янгиликлар

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми?

У "Челси" посбони Эдуар Мендининг режасини бузди.

"Ливерпуль" ва "Челси" 4 ой ичида иккинчи марта соврин масаласини пенальтилар сериясида ҳал қилди – ва яна Клопп жамоаси омадлироқ чиқди.

"Ливерпул"нинг бразилиялик дарвозабони Алиссон Мейсон Маунтнинг зарбасини қайтарди ва жамоага Англия Кубогини ютиб берди. Серия давомида зийрак мухлислар посбоннинг кичик ҳийласини пайқаб қолишди.

Ҳар бир пенальтидан сўнг у тўпни олиб, 11 метрликни тепиши керак бўлган жамоаси футболчисига берди. Шу тариқа, тўп "Челси" дарвозабони Эдуар Мендига тушмади.

Февраль ойида Менди Мисрга қарши Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегал дарвозасини қўриқлади. Учрашув пенальтилар сериясига қадар чўзилди ва у ерда Менди шахсан ўзи тўпни рақибларга топширди, кейин эса дарвозага туришга унчалик шошилмади.

Кўпчилик Менди буни рақибларини ғазаблантириш учун атайлаб қилган деб ҳисоблади. Тактика иш берди: Сенегал пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аммо Алиссоннинг айёрлиги туфайли Менди "Уэмбли"да ҳам худди шундай тактикани қўллай олмади.

Ғалабадан сўнг Алиссон шундай деди: "Ажойиб, биз жуда яхши ўйнадик. Бу ҳақиқий жанг бўлди, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик, кейин эса йигитлар пенальтидан унумли фойдаланишди. Қилишим керак бўлган ягона нарса ғалаба сейви эди. Мен ва Менди қойилмақом сейвларни амалга оширдик. Жамоа ёрдамисиз буни уддалай олмасдим".

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика