UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  1 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Суперкубоги. "Бунёдкор" стадионида кимнинг боши осмонда бўлади? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Суперкубоги. "Бунёдкор" стадионида кимнинг боши осмонда бўлади?

Ўзбек футболида битта жамоа мавсум давомида 3 та кубокни боши узра баланд кўтариши мумкин.

Бу Ўзбекистон кубоги, Суперлига чемпионлиги ва Ўзбекистон суперкубоги. Эртага "Пахтакор" ёки "Насаф" 2024 йилдаги совринлар бўйича дебочасини очади. Ўйин олдидан айтадиганларимиз ва сизларга берадиган маълумотларимиз етарлича. Демак, бошладик!

Тарихдаги тўққизинчи Ўзбекистон Суперкубоги

Жорий йилги Ўзбекистон Суперкубоги тарихдаги тўққизинчиси ҳисобланади. Бунга қадар ўтказилган 8 та учрашувда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  бир мартадан, "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" икки маротабадан бош совринга эга чиққан. "Пахтакор" ўтган 8 та ўйиннинг 6 тасида иштирок этган ва 6 марта мағлубиятга учраган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган бўлса, 2021 ва 2022 йилги Суперкубокда бош совринни боши узра баланд кўтарган. Эртанги баҳс "шерлар" учун Суперкубокдаги еттинчи беллашув ҳисобланади. "Насаф" учун эса иккинчисидир. Бу жамоалар умумий ҳисобда Суперкубокда бешинчи бор тўқнаш келмоқда.  "Пахтакор" Суперкубокда жами 11та гол ўтказиб юборган ва 3 та гол урган.  


8 йилдан сўнг...

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари 8 йилдан сўнг яна "Бунёдкор" стадионида Суперкубок учун майдонга чиқишади. Икки клуб сўнгги маротаба 2016 йил шу стадионда учрашишган ва унда "аждарлар" Артур Геворкяннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган. 

Ўзбекистон Суперкубоги-2016.

"Насаф" - "Пахтакор" 1:0

17 февраль 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 4748 томошабин. 

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (иккиси Тошкент), Шерзод Қосимов (Тошкент).

Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).

Гол: Артур Геворкян (39)

"Насаф": Санжар Қувватов,  Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов (Азиз Ғаниев, 76), Шуҳрат Муҳаммадиев, Сайдулло Раҳматов, Эркин Бойдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Артур Геворкян, Баҳром Абдураҳимов, Бобир Абдухолиқов (Азамат Алланиёзов, 84), Илҳом Шомуродов.

Захира: Элдор Суюнов, Илдар Маматказин, Дилшод Хушбаков, Деян Больевич, Дониёр Нарзуллаев. 

Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев.

"Пахтакор":  Никита Рибкин, Даврон Ҳошимов, Жамшид Болтабоев, Камолиддин Тожиев, Акбар Исматуллаев (Жавоҳир Соҳибов, 46), Азим Аҳмедов, Жамшид Искандеров (Владимир Козак, 80), Жалолиддин Машарипов (Суҳроб Бердиев, 57), Станислав Андреев, Игорь Сергеев, Шерзод Каримов.

Захира: Тимур Жўраев, Аднан Ораховац, Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Қиличев. 

Бош мураббий: Нўъмон Ҳасанов. 

Огоҳлантиришлар: Баҳром Абдураҳимов (2), Сайдулло Раҳматов (55), Эркин Бойдуллаев (79) - Жавоҳир Соҳибов (74).


"Пахтакор" рекордчи ва бошқа фактлар 

1. Энг кўп гол 1999 йилда ўтказилган "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳсида урилган. Ўшанда наманганликлар "шерлар" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучган эди.

2. Суперкубок баҳсларида шу пайтга қадар 6 жамоа иштирок этган: "Пахтакор" (6), "Локомотив" (3), "Насаф" (2), "Навбаҳор, "Бунёдкор" ва АГМК.

3. Ўзбекистон Суперкубогини энг кўп қўлга киритган жамоа "Локомотив" бўлса (2 марта), "Пахтакор" унда энг кўп енгилган (3 марта).

4. АГМК Суперкубокда иштирок этиб, унда зафар қучолмаган ягона жамоадир.

5. Суперкубок баҳсида фақат 2 нафар футболчи дублга эришган: Леонид Кошелев, Андрей Акопянц. 

6. Стадионга энг кўп мухлис йиғган учрашув 2019 йилда ўтказилган. Ўшанда "Локомотив" ва АГМК жамоалари беллашувни томоша қилиш учун "Пахтакор" стадионига 18 171 томошабин ташриф буюрган эди.

7. Суперкубокда кетма-кет икки мавсум ғалаба қозонган ягона жамоа бу — "Пахтакор". Шерлар 2021 ҳамда 2022 йилларда мазкур совринга эга чиққан. 


Суперкубокда гол урган футболчилар 

Леонид Кошелев 2

Андрей Акопянц 2

Драган Черан 2 

Темурхўжа Абдухолиқов 2

Шуҳрат Раҳмонқулов 1

Сайдулло Турсунов 1

Олександр Пишур 1

Воҳид Шодиев 1 

Вячеслав Шевченко 1

Лутфулла Тўраев 1

Руслан Корян 1

Марат Бикмаев 1

Артур Геворкян 1

Йован Жокич 1

Зафар Полвонов 1

Пшемислав Банашак 1

Марко Станоевич 1

Ойбек Бозоров 1

Рўзиқул Бердиев ягона, Шацких илк Суперкубогини ютадими?

Рўзиқул Бердиев битта жамоа билан 4 та Суперкубокда  иштирок этган ягона мураббий ҳисобланади. Бунга қадар Вадим Абрамов ( "Локомотив" бошқарувида 2014, 2015), Миржалол Қосимов ("Бунёдкор" ва АГМК жамоаси билан 2014, 2019) иккитадан ўйинда қатнашган. Бугунги баҳс Максим Шацких учун Суперкубокдаги иккинчи имконият ҳисобланади. Икки жамоа бош мураббийлари кеча ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашди ва Суперкубокнинг аҳамияти ҳақида гапирди. 

Максим Шацких: - Ҳар бир мавсумда учта совринни қўлга киритиш имкониятига эга бўламиз: чемпионат, кубок ва Суперкубок. Суперкубок баҳси бир ўйиндан иборат, шунга қарамай, бу биз учун муҳим соврин. "Насаф" ҳам эртанги учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўргани аниқ. Бизнинг сафимизда ёш футболчилар "Бунёдкор" стадионидаги илк учрашувларини ўтказишмоқда. Эртанги тўқнашув улар учун жуда муҳим. Финал баҳсида ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.

Рўзиқул Бердиев: - Катта ўйинларда кўп нарса талаб қилиш шартмас. Чунки бу бир ўйиндан иборат. 100 та учрашув эсдан чиқиши мумкин, аммо бу беллашув эсда қолади. Буни футболчилар ҳам ҳис қилиб туришибди. Баъзи ўйнларда ўзимизни кўрсата олмаяпмиз. Бу руҳий тайёргарлик билан ҳам боғлиқ. Бу фақат ўзимизга боғлиқ. 

Равшан Эрматов ва Суперкубокда ишлаган бошқа ҳакамлар

Бугунги учрашувни бошқариш чеки Азиз Асимов зиммасига юклатилган. У кетма-кет иккинчи мавсумда Суперкубок баҳсида фаолият олиб боради.  Ўйинлар сони бўйича энг кўп кўрсаткич Равшан Эрматовда 3 та. 

Суперкубокларида фаолият олиб борган ҳакамлар

1999. Ғайрат Каримов 

2014. Равшан Эрматов 

2015. Равшан Эрматов

2016. Равшан Эрматов

2019. Шерзод Қосимов

2021. Вадим Агишев

2022. Акобирхўжа Шукруллаев

2023. Азиз Асимов

2024. Азиз Асимов


БАРЧА СУПЕРКУБОК ЎЙИНЛАРИ

1999 - "Навбаҳор" - "Пахтакор" 4:2
2014 - "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:1
2015 - "Локомотив" - "Пахтакор" 4:0
2016 - "Насаф" - "Пахтакор" 1:0
2019 - "Локомотив" - ОКМК 2:1
2021 - "Пахтакор" - "Насаф" 1:0
2022 - "Пахтакор" - "Насаф" 1:0
2023 - "Насаф" - "Пахтакор" 2:1
2024 - "Пахтакор" - "Насаф" ?:?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика