UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  8 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  9 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  9 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   13 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми? Янгиликлар

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми?

У "Челси" посбони Эдуар Мендининг режасини бузди.

"Ливерпуль" ва "Челси" 4 ой ичида иккинчи марта соврин масаласини пенальтилар сериясида ҳал қилди – ва яна Клопп жамоаси омадлироқ чиқди.

"Ливерпул"нинг бразилиялик дарвозабони Алиссон Мейсон Маунтнинг зарбасини қайтарди ва жамоага Англия Кубогини ютиб берди. Серия давомида зийрак мухлислар посбоннинг кичик ҳийласини пайқаб қолишди.

Ҳар бир пенальтидан сўнг у тўпни олиб, 11 метрликни тепиши керак бўлган жамоаси футболчисига берди. Шу тариқа, тўп "Челси" дарвозабони Эдуар Мендига тушмади.

Февраль ойида Менди Мисрга қарши Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегал дарвозасини қўриқлади. Учрашув пенальтилар сериясига қадар чўзилди ва у ерда Менди шахсан ўзи тўпни рақибларга топширди, кейин эса дарвозага туришга унчалик шошилмади.

Кўпчилик Менди буни рақибларини ғазаблантириш учун атайлаб қилган деб ҳисоблади. Тактика иш берди: Сенегал пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аммо Алиссоннинг айёрлиги туфайли Менди "Уэмбли"да ҳам худди шундай тактикани қўллай олмади.

Ғалабадан сўнг Алиссон шундай деди: "Ажойиб, биз жуда яхши ўйнадик. Бу ҳақиқий жанг бўлди, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик, кейин эса йигитлар пенальтидан унумли фойдаланишди. Қилишим керак бўлган ягона нарса ғалаба сейви эди. Мен ва Менди қойилмақом сейвларни амалга оширдик. Жамоа ёрдамисиз буни уддалай олмасдим".

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика