UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  35 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  4 19:30Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:1 (Матнли трансляция)  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  3

Алишер Усмонов "Virtus Pro"га 100 млн. доллар сармоя киритади Янгиликлар

Алишер Усмонов "Virtus Pro"га 100 млн. доллар сармоя киритади

Миллирдер Алишер Усмоновга тегишли "USM Holdings" компанияси "Virtus Pro" номли киберспорт ташкилотига 100 млн. долларга яқин сармоя киритади.

Бу ҳақида Cyber.Sports.ru нашриётига келиб тушган маълумотномада маълум қилинган.

"USM Holdings" директорлар кенгаши раиси Иван Стрешинскийнинг сўзларига кўра, киберспорт - спорт, медиа-бизнес ва интернетнинг чоррахасида жойлашган ноёб нарса. Стрешинскийнинг фикрича, "USM" киритган сармоя киберспорт ривожланишига катта хисса қўшади ва "Virtus Pro" лойиҳаларини янги даражага олиб чиқади.

"Асосий мақсадимиз - Россияда компютер спортини оммалаштириш ва "USM" сармояси бунга ёрдам беради. Биринчи навбатда бу пуллар турли ўйинлар бўйича янги турнирлар, медиа каналлар яратилиши ва уларни ёритилишига ишлатилади" - дейди "Virtus Pro" бошқарувчиларидан бири Антон Черепенников.

Антон Черепенников 2015 йилнинг августида Москвада киберспорт аренаси қуриш ниятида эканлигини айтган эди. Унинг деталларини сентябрда эълон қилмоқчи эди, аммо бу энди маълум бўлди.



"Virtus Pro" - энг кўп тақдирланган Россия киберспорт ташкилотларидан бири. Бу ташкилот 2003 йилдан бери мавжуд. Унинг таркибида Dota 2, Heroes of the Storm и Counter-Strike: Global Offensive ўйинлари бўйича жамоалар бор.


"USM Holdings" - халқаро компания. Бу компания металлургия ва тоғ қазилмалари, телекоммуникация, интернет ва медиа соҳасидаги акцияларга эгалик қилади. Унинг асосчиси Алишер Усмонов "Bloomberg"нинг 2012 сонига кўра Россиянинг энг бой кишиси деб топилган. Тадбиркорнинг бойлиги 20 млрд. долларга баҳоланмоқда.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика