UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  3 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  38 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  45 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Алишер Саноев: “Қизилқум"га гол урсам нишонламайман” Янгиликлар

Алишер Саноев: “Қизилқум"га гол урсам нишонламайман”

“Қизилқум” – “Бухоро” учрашуви олдидан “Бухоро”ярим ҳимоячиси Алишер Саноев ўз фикрларини билдирди.

- Эртанги ўйин жуда ҳам қийин бўлади. “Қизилқум” айни пайтда турнир жадвалининг юқори ўринларида бормоқда. “Насаф”дан учралган аламли мағлубиятдан сўнг ана шундай ўйинда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. Ўйин олдидан мотивация дея олмайман-ку, аммо бироз ҳаяжон бор. Чунки ўзим асли Навоийданман. “Қизилқум”да ўйнаганман. Навоийда кўплаб дўстларим, мухлисларим бор. Аммо бу футбол. Шу боис ҳам профессионаллик принципларига амал қилган ҳолда эртага майдонда бор кучимни ташлаб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

- Агар ушбу ўйинда гол урсангиз нишонлайсизми?
- Юқорида айтганимдек, асосийси жамоамиз ғалабаси. Гол урсам ҳам ёқимли бўлади. Аммо голни нишонлаш масаласига келсак, ўзим туғилиб ўсган навоийликлар қаршисида бу ишни қилолмайман, - дейди Алишер Саноев.

"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика