Алишер Саноев: “Қизилқум"га гол урсам нишонламайман”

Narzulla Saydullayev
29 апр 2016, 10:07
“Қизилқум” – “Бухоро” учрашуви олдидан “Бухоро”ярим ҳимоячиси Алишер Саноев ўз фикрларини билдирди.

- Эртанги ўйин жуда ҳам қийин бўлади. “Қизилқум” айни пайтда турнир жадвалининг юқори ўринларида бормоқда. “Насаф”дан учралган аламли мағлубиятдан сўнг ана шундай ўйинда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. Ўйин олдидан мотивация дея олмайман-ку, аммо бироз ҳаяжон бор. Чунки ўзим асли Навоийданман. “Қизилқум”да ўйнаганман. Навоийда кўплаб дўстларим, мухлисларим бор. Аммо бу футбол. Шу боис ҳам профессионаллик принципларига амал қилган ҳолда эртага майдонда бор кучимни ташлаб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

- Агар ушбу ўйинда гол урсангиз нишонлайсизми?
- Юқорида айтганимдек, асосийси жамоамиз ғалабаси. Гол урсам ҳам ёқимли бўлади. Аммо голни нишонлаш масаласига келсак, ўзим туғилиб ўсган навоийликлар қаршисида бу ишни қилолмайман, - дейди Алишер Саноев.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›