UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  2 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  4 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Алиризо Жаҳонбахш: "Осиё кубоги Эрон учун доим муҳим бўлган. Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз" Янгиликлар

Алиризо Жаҳонбахш: "Осиё кубоги Эрон учун доим муҳим бўлган. Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз"

Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Эрон ва Фаластин (4:1) учрашувидан сўнг эронлик футболчи Алиризо Жаҳонбахш Championat.asia кичик интервью берди.

- Осиё кубоги ҳақида нималар дея оласиз? Эрон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги мақсади қандай?

- Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз. Осиё кубоги Эрон мамлакати учун ҳар доим энг муҳим турнирлардан бўлган. Доим энг юқори натижани кўзлаганмиз. Биздаги кучли футболчилар ва ҳозирги авлоддан келиб чиқиб, катта натижаларни мақсад қилганмиз. Мусобақа стартидан олдин турнирни яхши бошлашимиз шарт эканини билардик. Бугун ажойиб ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Осиё кубоги ҳали узоқ давом этади, кўп ўйинлар ҳали олдинда. Биз етарли тажриба ва сифатга эгамиз. Буёғига ўйинлар қийинлашиб кетаверади. Кўп нарсани орзу қиляпмиз. Умид қиламанки, ўйлаган натижамизга эришамиз. 



- 2019 йилги Осиё кубоги Эрон учун бироз омадсиз якунланган. Бу сафар Эрон ўша хатоларни тўғрилаб, мусобақа чемпиони бўлишига қанчалик ишонасиз?

- Ҳа, ўша мусобақада биз омадсизликка учрагандик. Ярим финалда Японияга имконият бой берилгани эсимда. Бу мусобақада ҳам аввалгидек иштиёқдамиз ва катта мақсадларни кўзлаганмиз. Биринчи ўйин ҳар доим қийин, аммо биз ўйиндан ўйинга яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз. Осиё кубогида узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Терма жамоанинг ҳозирги авлодидан умидлар катта. Биз бу орзулар ушалишига ишонамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика