UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  31 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  0 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  2 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  5 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  4 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7

Алиризо Бейранванд Европага йўл олди Янгиликлар

Алиризо Бейранванд Европага йўл олди

Ниҳоят узоқ кутилган трансфер юз берди.

Эрон миллий терма жамоаси дарвозабони Алиризо Бейранванд "Персеполис"ни тарк этиб, Бельгия клуби "Роял Антверп" билан шартнома имзолади. Шартнома муддати уч йилга мўлжалланган. 

27 ёшли посбон икки ҳафта олдин Бельгияга жўнаб кетганди. У шартнома имзолашидан олдин икки ҳафтани карантинда ўтказди, шундан сўнг тиббий кўрикдан ўтиб шартномага имзо чекди. 

Бейранванд ўтган тўрт йилда катта ютуқларга эришди. У кетма-кет тўрт бор Эрон чемпионлигини қўлга киритди, ЖЧ-2018 финал боқичида ўйнади, шунингдек Осиё чемпионлар лигаси финал ўйинларида ҳаракат қилди. 

Эндиликда у янги жамоаси сафида Европа Лигасида ҳам майдонга тушади. Бельгия чемпионатини "Роял Антверп" 8 август куни "Гент" клубига қарши баҳс билан бошлайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика