UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  26 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Али Иса Саид: “Плей–оффда ким билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ” Янгиликлар

Али Иса Саид: “Плей–оффда ким билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ”

Теглар :  Али Иса Саид
Бугун “B” гуруҳида Ироқ терма жамоаси Эронга қарши 3–тур ўйинини ўтказади. Биз Ироқ терма жамоаси менежери Али Иса Саид билан учрашиб бугунги ўйиндан олдин интервью олдик.

- Суҳбатимиз аввалида бундан олдинги Иорданияга қарши ўйин ҳақида гапирсангиз.
- Бизнинг гуруҳимизда Ироқ ҳамда Эрон терма жамоалари фаворит эди. Хитой ва Иордания эса гуруҳимиз аутсайдери сифатида иштирок этди. Бундан олдинги иккита ўйинлар биз учун енгил ўтди. Қийин учрашувимиз бугунги баҳс бўлиши тайин.

- Эрон терма жамоасига қарши қандай тайёргарлик кўрдинглар?
- Эрон терма жамоаси нафақат гуруҳнинг балки мусобақанинг фаворити ҳисобланади. Битта минтақадан бўлсак ҳам Эрон жамоасини яхши биламиз. Тайёргарлигимиз бундай икки ой олдин бошланганди. Ҳозирги кунгача тайёргарликни бироз бўлса ҳам сусайтирганимиз йўқ.

- Бугунги ўйинда Эронга мағлуб бўлсанглар плей–оффда Ўзбекистонга қарши тўқнаш келасизлар. Ушбу терма жамоа ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Ушбу мусобақага барча терма жамоалар муносиб тайёргарлик кўришган. Бизнинг гуруҳимизга қарайдиган бугунга ўйинда бўлсак мағлуб бўлган жамоа кейинги босқичда Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келади. “А” гуруҳига қарайдиган бўлсак Ўзбекистон, Қирғизистон, Ливан ва Саудия Арабистони терма жамоаларини кучини тенг деб биламан. Кейинги босқичда ким билан тўқнаш келишимизни аҳамияти йўқ.

-  Плей–офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келишинглар мумкин. Ушбу терма жамоадан қўрқмаяпсизларми?

-  Мен Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўйинини кузатганим йўқ. Ушбу терма жамоани катта футболда яхши биламан аммо бу футзал. Футзалда имкониятлар кўпроқ бўлади. Ҳар бир ўйинда ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олсак учрашувда керакли натижага эришамиз.   



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика