UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари Янгиликлар

Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари

Про лиганинг 11-тури ортда қолди. Биз эса ўз анъанамизга кўра турнинг энг яхшиларини аниқлаймиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони - Машҳур Муҳаммаджонов  ("Хоразм")

"Хоразм" жамоаси бу турда ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди. Муросасиз ўтган ўйинда мезбонлар посбони Машҳур Муҳаммаджонов маҳоратини кўрсатди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди. "Хоразм" сўнгги маротаба 5-турда "Дўстлик" билан учрашувда шундай кўрсаткич қайд этганди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси -  Шерзод Қодиров ("Дўстлик")

Қайсидир маънода турнинг кутилмаган натижаси "Бухоро" - "Дўстлик" учрашувида қайд этилди. Пойтахт клуби чемпионат етакчисига 2 та гол урди ва ҳисобда дастлаб олдинда бораётганди, якунда эса мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Ўйиндаги "Дўстлик"нинг икки голига сўнгги баҳсларда ёрқин ўйин кўрсатаётган Шерзод Қодиров муаллифлик қилди. Шерзод Қодиров Алексей Евстафеев бошчилигидаги охирги 3 та баҳсда 4 та гол, 1 та ассист амалга оширди. "Бухоро" бу ўйинга қадар 1 та тўп олиб чиққан бўлса, "Дўстлик" бу ишни битта ўйинда икки маротаба уддалади. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи - Алексей Евстафеев ("Дўстлик")

Про лигада жорий мавсумда дебют қилаётган “Дўстлик” “Бухоро” фонида кучсиз, нисбатан тажрибасиз жамоадек гавланаётганди. Лекин унутмаслик керакки, пойтахт клуби тажрибали мураббий Алексей Евстафеев қўлига ўтгач илк ғалабасини қўлга киритди, жамоа ўйинига мазмун кирди. Унинг шогирдлари 11-турда кучли рақибдан очко олишга муваффақ бўлди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика