UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  3 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  1 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  3 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Александр Хомяков: "Тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш қийин масала эди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш қийин масала эди"

Ўзбекистон кубогининг чорак финал доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" - "Машъал" (1:2) баҳсидан сўнг жамоамиз мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бу баҳсда ёмон ўйин кўрсатмадик. Ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз биринчи учрашувда кўп хато қилдик ва шу боис бугунги ғалаба бизга таътимади. Ҳақиқатдан ҳам Тошкентда, "Локомотив" билан ўйинда тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш қийин масала эди. Шу боис йигитлардан фақат майдонда ўзини кўрсатишини ва чиройли ўйин ташкил этишни сўрадим. Иккинчи давра олдидан биз учун жуда муҳим баҳс бўлди. Бу ўйинда қарши ҳужумда ўйнаш самарасини кўрдик. Биз ўйиндан қониқдик.

Кўпчилик "Машъал" ёпиқ ўйин кўрсатмоқда, "Машъал" антифутбол кўрсатмоқда демоқда. Бизни услубимиз бундай эмас. Бугунги баҳсда буни кўрдик.

Иккинчи даврада таркибни кучайтиришни режалаштирганмиз. Эркиновга "Насаф"дан таклиф бўлди шу боис жамоани тарк этишни сўради. Мен унга омад тилайман. Деркач ва Павленко қўшилди ва бошқалар билан музокара якунланиб қолди. Расман маълум бўлса эълон қиламиз" , - дейди Хомяков.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика