UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  23 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  9 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  7 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги баҳс олти очколик эди, дея оламан. Икки жамоа ҳам қуйи ўринларда кетаётганди. Тўғри эстетик жиҳатдан чиройли ўйин бўлмагандир. Чунки натижа учун ўйнадик ва буни қўлга киритдик. Ҳиссиётларга ва курашларга бой баҳс бўлди. Бундай учрашувларда ким биринчи гол урса ўша ғалаба қозонади. Олдинги ўйинларда вазиятлар кам яратаётгандик. Бугун гол ҳам урдик. Биро бўшашимиз ҳисобига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Шуни айтишим керакки, бугун босим юқори эди. Футболчиларга охиргача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман",- дейди Александр Хомяков.

- Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг "Турон"га ўтиши "Машъал" учун катта йўқотишми?
- Ҳа, десак ҳам бўлади. Улар жамоамизда ўйинни ўз томонига оғдира оладиган, ҳал қилувчи футболчиларимиз эди. Бундан ҳавотирга тушган вақтимиз ҳам бўлди. Лекин биз таваккалга қўл урдик. Эндиликда уларсиз вазиятни яхшилашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

- Янги келиб қўшилган легионер ҳақида фикрингиз қандай?
- Унда жамоага мослашиш жараёни кечмоқда. Уни дебют ўйин ва гол билан табриклайман. Тўғри жисмоний жиҳатдан ҳали юқори формага чиқиб улгурмади.

- Гарчи "Машъал"да молиявий муаммолар, пул йўқ бўлсада жамоага легионерлар доим келади ва натижа кўрсатади. Легионер футболчини ўйнатиш кўп маблағни талаб қилади...
- Келинг молиявий ҳолатни муҳокама қилмайлик. Бу ҳақида савол менга эмас, деб ўйлайман.

- Стадиондаги прожектор масаласи қачон ҳал этилади?
- Ўйин ҳақида савол йўқми? (кулади). Ушбу савол ҳам менга эмас, раҳбариятга берганингиз яхшироқ.

- Жамоада асосий дарвозабон қайси?
- Бизда уч нафар дарвозабон бор. Ким якуний паллада яхши спорт формасида бўлса, ўша майдонга тушади. Бугун Шоҳруҳ Эшбўтаевга ишонч билдирдик. Унинг ҳаракатларидан мамнунман.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика