UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Александр Хомяков: "Ҳозир кичик шок ҳолатидаман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳозир кичик шок ҳолатидаман"

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Ҳозир ниманидир изоҳлаш қийин. Барчасини кўрдингиз, каттта устунлик "Локомотив" томонида бўлди. Бизда ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса, биринчи бўлимда жуда оқсадик. Бу нима билан боғлиқ эканлигини кўриб чиқамиз ва хулоса қиламиз. Албатта, ўйин учун ишлаб чиққан режамиз бор эди, лекин ҳозир энди буни айтишга ҳожат йўқ. 

- Микаэль Секейра матбуот анжуманида "Машъал"ни жуда яхши ўрганиб чиққанлигини таъкидлади. Сиз ҳам "Локомотив"ни ўрганган ҳолда яхши тараддуд кўрганмидингиз?

- Албатта, ўрганиб чиққандик. Ўйиндаги асосий кураш майдон марказида кечишини билгандик. Рақибнинг ҳар бир тўп ошириши хавфли кўриниш олди. Ҳимоячиларимиз тайёр эмаслиги сезилди. Футболчиларимизга тактикани батафсил тушунтиргандик. Ҳозир кичик шок ҳолатидаман ва ўйинни батафсил шарҳлаб беришим қийин. Жамоамизга майдон марказида тўпни олиб қўйиш борасида тажовузкорлик етишмади. 

- Жамоа кўтаринки кайфиятда эмас. Бугунги мағлубият ва кайфиятга молиявий ҳолат таъсир қилдими?

- Қандай маош?  Ножоиз савол. Футболчи майдонга чиққанида, унга пул тўлашдими ёки йўқлигини ўйламайди. Яна айтаман, тайёр эмаслигимиз сезилди, ўйинни ёмон бошладик.

- Ҳумоюн Муртозаев ўйин якунида жароҳатланди, унинг ҳолати қанақа?

- Унинг жароҳати қанчалик енгил ёки оғирлиги ҳозир маълум эмас.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика