UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  8 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  11 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  11 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  5 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3

Александр Хомяков: "Ҳар ҳолда "Челси"га бормаслигим аниқ" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳар ҳолда "Челси"га бормаслигим аниқ"

Бугун сайтимизда "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяковнинг клубдан кетаётгани ҳақида хабар чиқди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мураббий билан боғланганимизда қуйидагича жавобни олдик. "Ҳа, мен учун қадрдон бўлиб қолган "Машъал"дан кетяпман, - дейди Александр Андреевич. - Ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим ва раҳбариятга топширдим. Тез орада бошқа клубда иш бошлашдан умидворман". 

Россиялик мураббийнинг кейинги иш жойи қайси жамоа бўлади: "Андижон"ми ё "Бухоро"? Ҳар ҳолда шу икки клуб бош мураббий қидираётганидан хабаримиз бор. Хомяков қайси жамоани бошқарасиз деган саволга шундай жавоб берди: 

"Ҳар ҳолда "Челси"га бормаслигим аниқ. Мураббийлик фаолиятимни шу ерда давом эттиришни хоҳлайман. Расман шартнома тузганимдан сўнг ўзим биринчи бўлиб Championat.asia сайтига эълон қиламан. Унгача эса сир бўлиб тургани маъқул".

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика