UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  43 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Александр Хомяков: "Эҳтимол, "Машъал" 1-ўринни олар, кўрамиз" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Эҳтимол, "Машъал" 1-ўринни олар, кўрамиз"

Суперлига 3-туридан ўрин эгаллаган "Машъал" – "Металлург" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





- Ўйин ҳақида
- Аввало, халқимизни жамоамиз номидан Наврўз айёми билан табриклайман. Оилавий бахт, тинчликхотиржамлик тилайман. Мухлисларни эса ғалаба билан муборакбод этаман. Бугунги баҳс осон кечмади ва омадимиз келди. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди, бироқ якунда 3 очкога эга чиқдик.


- "Металлург" гол урган вазиятда қоида бузиш бор эди, дейишяпти. Бу борада нима дея оласиз?
- Ҳозир ниманидир изоҳлаш қийин ва нотўғри. Келинг, бу саволни очиқ қолдирамиз. Ушбу вазиятни тўғри баҳолаш қийин.

- "Машъал" якуний турнир жадвалида қайси поғонадан жой олади деб ўйлайсиз?
- Эҳтимол, "Машъал" 1-ўринни олар, кўрамиз.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Бу бўйича аниқ вазифа белгиланмаган. Жамоага келганимга 2 ҳафта бўлди. Асосий талаб – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Бунга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика