UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Ўзбекистон Суперкубоги ўйинига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  1 11:41Анчелоттининг "Реал"даги тақдири "Арсенал"га боғлиқ  1 11:27Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз"  1 11:22Ана бўлмасам! Холанд қониқарсиз натижалар туфайли "Ман Сити"дан кетмоқчи  4 10:51«Интер Майами» сафига яна бир юлдуз футболчи қўшилиши мумкин  1 10:24МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  2 09:52Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  5 09:522024/25 йилги Чемпионлар лигаси финали учун чипталар нархи эълон қилинди  1 09:23«Рома» Клаудио Раньерининг ўрнига иккита номзоддан бирини танлайди  8 08:55Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  36 08:27Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  4 07:58Шомуродов ТОП-3га кириб олди  12 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-турга старт берилади  0 06:18АПЛ. "Ньюкасл" йирик ғалабага эришди ва "Сити"ни бир поғона пастга туширди  3 06:07А Серия. "Наполи" "Интер"га максимал яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди  0

Александр Волков: "Кейинги 20та турда ҳаммаси бошқача бўлиши керак" Янгиликлар

Александр Волков: "Кейинги 20та турда ҳаммаси бошқача бўлиши керак"

Кеча "Навбаҳор" уч кунлик таътилдан сўнг машғулотларини бошлаб юборди.

Намангандаги болалар турнири муносабати билан водийга ташриф буюрган ижодкорларимиз, жамоанинг машғулотидан репортаж тайёрладилар. 

Келинг, аввал жамоа бош мураббийи Александр Волков билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга тақдим этсак.


30 дақиқа давомида жамоаси билан ишлаб, ёрдамчиларига кўрсатма берган мутахассис "CA" учун вақт ажратди.

- Александр Геннадьевич, чемпионатнинг роппа-роса учдан бири ортда қолди. 10та турга хулосангиз ва ечилиши лозим бўлган муаммолар ҳақида айтиб берсангиз. Кўряпмиз, бошқа жамоаларга қараганда анча эрта тайёгарлик бошланибди...

- Шундай қилмасак ҳам бўлмасди, олдимизда "Насаф"га қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Дам олиб ётишдан фойда йўқ, қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Бунга эса ҳар доим вақт етавермайди. Шунинг учун бугунданоқ машғулотларни бошладик. 4 кун давомида жисмоний тайёргарликка эътибор берамиз ва шундан кейин бир кун дам олган ҳолда тактик ҳолат бўйича теория ўтказамиз. Қолаверса, "Бунёдкор" билан ўйинимиз ҳам Намангага кўчирилди. Кетма-кет тўртта учрашувни Наманганда ўтказамиз. Бу учрашувлар давомида имкон қадар кўпроқ очко ишлаб олишимиз керак. 

- Шундан кейин "Навбаҳор" "Қизилқум"га боради, бу рақиб ҳам кучсиз эмас.

- 10та тур ортда қолганини ҳисобга оладиган бўлсак, очколаримиз кам. Шунинг учун Намангандаги ўйинларни юқорида бежизга таъкидламадим. Имкон қадар максимал очко тўплашимиз керак. Жисмоний тайёргарликка эътибор қаратаётганимнинг сабаби, кейинги ойда ҳар тўрт кунда футбол ўйнашга тўғри келиши мумкин. Йигирма кун ичида 5та тур учрашувини ўтказиш жуда қийин.


- Ортда қолган 10 тур бўйича хулосангиз?

- "Қўқон-1912" билан Кубок ўйини ва сўнгги "Бухоро"га қарши кечган ўйинларимиздан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, мана энди жамоа ўзига келяпти. Ўйин чиқишни бошлади. Баъзи йигитларнинг майдондаги жойини алмаштирдик. Бу уларнинг ҳам руҳий ҳолатига таъсир қила бошлади шекили, ўйнаш иштиёқи ошди. 

- Мана кўриб турибмиз-ки, жамоадаги муҳит ёмон эмас, лекин нима учун ўйин чиқмади?

- Буни аниқ бир сабаб билан изоҳлаб бўлмайди. Ишлашда давом этиш керак холос. Жорий йил жамоада 18 нафар янги футболчи келиб қўшилган, бу ҳам вақт талаб этилиши керак бўлган жиҳат. 

- Жамоадаги қайси футболчи ўзгаришга эриша олди деб ўйлайсиз?

- Баҳритдиновдан кўп нарса кутяпман. Сардор Азимов ўринбосарлар сафидан чиққани боис бир текис ўйнай олмаяпти. Аммо ундан умидим катта, фақат олий лигадаги босимга чидаб, машғулотларда жиддий ишласа бўлгани. Ёки Алиевни олайлик, бу йилдан кўпроқ ўйнашни бошлади. Уларни марказда Дилшод қўллаяпти, бу биз учун ўта муҳим. 

- Жабборов жамоанинг тажрибали футболчиси, у сиз кутган ўйинни кўрсата олаяптими?

- Нафақат Дилшод, балки Хайрулла Каримовнинг ҳам ёрдамини айтиб ўтишим керак. Каримов нафақат майдонда, балки унинг ортида ҳам мен учун энг катта ёрдамчи. 

- Каримов икки ўйинга дисквалификация қилинди ва бу жамоа учун катта йўқотиш. Унинг ўрнига кимни мўлжаллаяпсиз?

- Дилшод Жабборовни бироз орқароққа қўйган эдик, ўйини ўхшади. Ундан ташқари марказий ҳимояда рақобат бор. Жабборовнинг ўрнига эса Павленко ҳаракат қилади.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.

Фото: Жасур Асланов.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика