UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 150 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  1 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  1 23:45А Серия. "Кальяри" — "Фиорентина" (онлайн ҳисоб)  8 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  6 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 23:03Саудия Премьер-лигаси. "Ал Риёд" — "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  0 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  5 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади" Янгиликлар

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қизилқум"га мағлуб бўлган "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинга қадар бир қанча муаммоларга дуч келдик. Асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси сафдан чиқди, шуларнинг 3 нафарида жароҳат бўлган бўлса, ўтган ўйинда Турдиалиев қизил карточка олди. Шу сабабли асосий таркибни аниқлаб олиш қийин бўлди. Ҳеч қандай баҳонамиз йўқ, ҳаттоки дуранг ҳам бизни гуруҳдан олиб чиққан бўларди. "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйиндан кейин барчасини бой бериб бўлгандик деб ўйлайман. Энди бизни чемпионатдаги оғир тақвим кутиб турибди, аввалига Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлсак, кейин ўз майдонимизда ОКМКни қабул қиламиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши қийин, чунки футболчилар кўп эмас. Захирада асосан ёшлар ўтирибди. Улар ҳали бундай даражадаги ўйинларда ўйнашга тайёр эмас. Шу сабабли бир таркиб билан 90 дақиқа курашишга тўғри келди. Бир қанча вазиятлар бўлди, ўйинни назорат қилиб турдик. Биринчи бўлимда Сардор Абдунабиевда яхши вазият бўлди, иккинчи бўлимда эса иккинчи яхши зарбалар бердик. Яна бир бор қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Бу ушбу мавсумдаги 6 голни қўпол хатолардан кейин қўйиб юбордик, бунинг ҳаммаси футбол. Бунақаси бўлиб туради. Лекин бу гуруҳдан чиқишимиз керак эди. Энди чемпионатга бор эътиборимизни қаратамиз. Чемпионатни анчагина кутиб қолдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати, кайфиятни бир маромда ушлаб туриш қийин бўлди. Машғулот жараёнларида ўзгаришлар қилдик. Шу орқали биринчи давра якунига қадар жисмоний ҳолатни янада яхшилаб олишимиз керак. Энди олдинга ҳаракатланамиз ва чемпионат ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз.

- Гуруҳдан чиқа олмаслик Сиз учун шок ҳолати эмасми?

- Шунчаки муваффақиятсизлик. Лекин бу гуруҳдан чиқишга мажбур эдик. Биз Про-лиганинг икки, Суперлиганинг бир клубига қарши ўйнадик ва гуруҳдан чиқишимиз керак эди. "Андижон"га қарши ўйиндан кейин Жасур Ҳакимовни йўқотдик, у оёғини синдириб олди. Иван Рогач мушакларини тортиб олди. Кейинчалик Кубок ўйинида Иван Булатович жароҳат олди. Ўтган ўйинда эса Турдиалиев қизил карточка олди. Барчаси биз ўйлагандек бўлмади.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика