UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  0 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   11 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  7 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  1 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7

Александр Петров: «ОКМК анъаналарини давом эттиради» Янгиликлар

Александр Петров: «ОКМК анъаналарини давом эттиради»

Эртага мамлакат кубоги баҳслари бошланади.

Футзал федерацияси матбуот хизмати кубок баҳсларидан аввал ОКМК устози Александр Петровдан қисқа интервью олди.

- Александр Геннадиевич, уч карра Ўзбекистон кубоги соҳиби – ОКМК жамоаси бу йилги баҳсларга қандай тайёргарлик олиб бораяпти?

- Клубимизда иш жараёни ўзгаргани йўқ. Мавсум аввалида режалаштирилганидек, барчаси босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мамлакат кубогига сўнгги тайёргарлик жараёнини ўз қароргоҳимизда – Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуаси залида олиб боряпмиз. ОКМК Ўзбекистон чемпионатларида ҳам, мамлакат кубокларида ҳам зафар қучган кам сонли жамоалардан бири саналади. Бу йилги мусобақада ҳам жамоамиз билан ушбу ижобий анъанамизни давом эттиришни мақсад қилганмиз. Клуб раҳбарияти томонидан ҳам жамоа олдига камида ярим финалга чиқиш вазифаси қўйилган.

- Гуруҳдаги рақибларингиз ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик?

- Ҳеч бир гуруҳни кучсиз деб бўлмайди. Гарчи бизнинг гуруҳдаги рақиблар турли тоифаларга мансуб бўлсада, биз барча учрашувларга жиддий ёндошишимиз зарур бўлади. Мисол учун, айнан «Сурхон» билан ўйинда бой берилган қимматли очколар чемпионатда совринли ўринлардан бирини эгаллашимизга тўсқинлик қилганди. «Қизилқум» биринчи лигада муваффақиятли қатнашиб, Элитага йўлланма олди. Демак, бу рақиб ҳам анойи эмас. DHL сингари ҳаваскор жамоага қарши ҳам уюшқоқлик билан ҳаракат қилмасангиз, панд еб қолишингиз мумкин. Шу маънода барча рақибларни ҳурмат қиламиз. ОКМКнинг биринчи галдаги вазифаси гуруҳда етакчи бўлиш ва чорак финалга йўлланма олиш. У ёғини ҳам кейин режалаштираверамиз...

- Қишки тарнсфер ойнасида жамоангизда юз берган ўзгаришлар ҳақида тўхталсангиз...

- Унчалик катта ўзгаришлар бўлмади. Машғулотлар жараёнида икки нафар қозоғистонлик легионерларни синовдан ўтказдик ва улардан бирини – Макулбек Шапагатни таркибимизга қўшиб олдик. Унинг қандай маҳоратга эга эканлигини мухлисларимиз Кубок баҳсларини кузатиб, баҳо беришади. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш мақсадида истеъдодли ёш ўйинчимиз Тоҳирбек Абдукаримовга «Максам-Чирчиқ» таркибида ўйнашига рухсат бердик.

- Ўзбекистон кубоги мусобақаси тартиби Сиз учун янгилик бўлдими?

- Ҳа, албатта. Бу тартибни эса қўллаб қувватлайман. Ўзбекистон футзал федерацияси жамоалар ҳамда футзалчилар манфаатларини кўзлаб муқобил ўзгаришларга қўл урдики, бу барча мутахассислар сингари менга ҳам манзур бўлди. Эндиликда ҳали уйқудан уйғонмаган таркиб билан майдонга тушмаймиз. Ўйиндан кейин футзалчиларнинг жисмоний ҳолатини қандай тиклар эканмиз, деган ташвиш бўлмайди. Бир сўз билан айтганда ЎФФ маъмурияти қўл ураётган ўзгаришларнинг барчаси футзалимиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика