UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  1 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  1 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  2 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  17 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  16 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  17 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   53 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  11 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11

Александр Мочинов: "Хатоларимиз эвазига ютқаздик" Янгиликлар

Александр Мочинов: "Хатоларимиз эвазига ютқаздик"

Олий лига 3-тур ўйини "Пахтакор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Мочинов иштирок этди.

"Аввало "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, уларга биз билан бўлган ўйин анча қийин бўлди. Бугунги учрашув қизиқарли ва мухлислар учун томошабоп кечди. Йўл қўйган хатоларимиз учун бугун мағлубият учрадик деб ўйлайман", - дея гап бошлади Александр Мочинов.

- Алибобо Раҳматуллаев бугун нега қайдномага киритилмади?
- Чунки бу борада "Пахтакор" билан ўзаро келишувимиз бор эди.

- Алибобо Раҳматуллаевни ижара асосида олганмисизлар?
- Йўқ. Бу шунчаки оғзаки эркакча келишувимиз бўлган. Расмий шартномада бу кўрсатилмаган. Бу шунчаки норасмий келишув бўлган.

- Кочневнинг ўйини сизни қониқтирмоқдами?
- Ҳеч қачон мураббий футболчиларидан тўлиқ қониқмаса керак. У жуда ҳам тиришқоқ ва интилувчан футболчи. Евгений Кочнев яхши ўйнашга ҳаракат қилмоқда ва машғулотларда анча тер тўкмоқда. Ўйлайманки, яқин орада янада кучлироқ ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика