UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6

Александр Лобанов: “Ҳозирча уйдаман” Янгиликлар

Александр Лобанов: “Ҳозирча уйдаман”

“Металлург” дарвозабони Александр Лобанов жамоани тарк этгани тўғрисидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Жорий мавсум “Металлург” жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда дея олмаймиз. Чемпионатнинг биринчи тури ўтибоқ, кутилмаганда бош мураббийнинг ўзгариши охир-оқибат натижаларнинг салбий кўринишига хизмат қилмоқда. Маълум муддат “Пахтакор”да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бориб, бу йилдан эътиборан “Металлург”да бош мураббий сифатида иш бошлаган Жасур Абдураимов, бекободликларни курашчан жамоага айлантириш учун ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ҳалигача кутилган самарани бермаяпти. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин, жамоанинг ички муҳитига ҳам совуқчилик тушган. Яқинда сайтимизда “Металлург”нинг икки нафар етакчи ўйинчиси –  Александр Лобанов билан Камолиддин Тожиевнинг клубни тарк этгани хусусида хабар чиққач, сайтимиз мухбири 35 ёшли дарвозабон билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.

- Александр, Сизни championat.asia сайтидан безовта қиляпмиз. “Металлург” жамоасидан кетганингиз ҳақида эшитдик. Ушбу хабар хақиқатга қанчалик яқин? 

- Йўқ, ҳозирча ҳеч қаерга кетганим йўқ. Тўғри, айни дамда жамоа ихтиёрида эмасман. Шунинг учун кимдир мени “Металлург”дан кетди деб ҳисоблашгандир. Лекин сизга ҳозир жамоа билан шу йилнинг охирига қадар тузган шартномам борлигини маълум қила оламан. 

- Унда айтингчи, нима сабабдан “Металлург” лагерида эмассиз?

- Сабаби шуки, мен машғулот чоғида оёғимдан жароҳат олгандим. Жароҳатим у қадар жиддий эмас-ку, аммо майдонга чиқиб шуғулланишимга ҳам йўл қўймайди. Шифокорлар кўригидан ўтганимдан кейин менга уйда даволанишим кераклигини айтишди. Шу сабабли ҳам ҳозирча уйдаман. Ўзимнинг таниш шифокорим бор, у менга тикланиш учун ёрдам бермоқда. Албатта “Металлург”нинг бош шифокори билан ўзаро муносабатларимиз дуруст эканлигини, кун-ора у билан ҳам алоқада бўлиб турганимизни айтиб ўтишни истардим. 

- Шифокорлар қачон машғулотга қўшилишингизни тавсия қилмоқда?

- Катта эҳтимол билан октябрь ойидан югуришни бошлайман. Унгача шифокор назоратида бўламан. 

- Бош мураббий Жасур Абдураимов билан муносабатингиз қандай?

- Алоқаларимиз ишчан руҳда дея оламан. Мураббий ва футболчи ўртасида қандай муносабат бўлиши керак бўлса, бизда ҳам шундай. Шу кунгача тортишувли вазият бўлмади. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам ижобий бўлиб қолади. 

- Жамоадаги ички муҳит тўғрисида ҳар ким турлича фикр билдирмоқда. Бу борада нима дейсиз?

- Клубда ички муҳит ёмон эмас. Масалан, футболчилар бир-бири билан яхши муносабат ўрнатган. Машғулотларда йигитлар астойдил ишламоқда. Тўғри, руҳият яхши эмас. Лекин ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун тер тўкмоқда. 

- Ҳозирда “Металлург” дарвозасини қўриқлаб келаётган Акмал Турсунбоев хусусида фикрингиз қандай?

- Яхши дарвозабон дея оламан. (Кулиб) Менинг жароҳат олганим, унга қўл келди. Ўйнаш имкониятига эга бўлмоқда. Акмал деярли уч йил захирада ўз вақти келишини кутиб ўтирди. Ниҳоят унда энди ўйнаш фурсати туғилмоқда. Бундан у унумли фойдаланиб қолса, Акмал учун жуда хурсанд бўламан. 

- “Металлург” учун бу йилги мавсум жуда оғир ўтмоқда дейиш мумкин. Жамоага нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Бундай омадсиз даврлар, менимча, ҳар бир жамоада бўлиб туради. Ўйлайманки, бу вақтинчалик холат. Келгусида ғалабали ўйинлар, албатта, кўп бўлади. 

- Кетма-кет омадсизликлардан кейин “Металлург” турнир жадвалида тобора аутсайдерлар қаторига яқинлашиб бормоқда. Айтингчи, жамоангиз кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қола оладими?

- Албатта, мен бунга тўлиқ ишонаман! “Металлург”дек жамоа Суперлигада қолиши керак. Етарлича шароитлар яратилган. Таркибда маҳоратли ва шу билан бирга иқтидорли ўйинчилар мавжуд. Жамоа улар билан бемалол қийин вазиятдан чиқиб кетишга қодир деб ўйлайман. Бизга битта ғалаба керак ва шундан сўнг ишларимиз олдинга юриб кетади.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика