UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  0 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  6 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16

Александр Крестинин: "Бизни вазиятни ўзгартириш учун чақиришган, буни амалга оширяпмиз" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Бизни вазиятни ўзгартириш учун чақиришган, буни амалга оширяпмиз"

Ўзбекистон чемпионати 25-тури доирасида "Бунёдкор" - "Металлург" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Александр Крестинин таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Бунёдкор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Оғир ўйин ўтказдик. Мавсум охирида бу табиий ҳол. Чунки ҳозир футболчиларда ҳам жисмоний, ҳам руҳий чарчоқ тўпланиб қолган. 

Профессионал футболчи ёки мутахассис ишига муносиб тарзда ёндашади. Барчамиз ишлашда давом этяпмиз. Бунинг учун жамоадагиларга раҳмат дейман. Бизда ундай муаммо йўқ. Охирги 5 та ўйинда фақат бир марта сафарда мағлуб бўлдик. Тўртта ўйиндан бери ютқазмаяпмиз, йигитлар ҳаракат қиляпти. Жамоа жисмонан яхши ҳолатда, улар курашишмоқда. Тўғри, қайсидир режаларимиз иш бермоқда, қаердадир эса нимадир ўхшамаяпти, аммо йигитларга эътирозим йўқ.

Бизни вазиятни ўзгартириш учун чақиришган — буни амалга оширяпмиз. Жамоанинг услуби ўзгарди, баъзи футболчиларга майдонда бошқа жой топдик. Янги номлар, ёш футболчиларни таркибга қўшиб боряпмиз. Албатта, бу ишни ярим йилда амалга ошириш жуда мушкул. Бу вазият учун кўрсатаётган натижаларимизни яхши деб ҳисоблайман. Аввал ҳам натижа ёмон бўлмаган, аммо бизни таклиф қилаётганда бошқача ишлашни, ҳужумкорроқ футбол қуришни сўрашган. Бу эса футболчилардан яхшигина энергия талаб қилади. Бу осон эмас, ўтган вақт давомида ким умуман хатосиз футбол қура оларди? 

Дастлаб бугунги ўйинни таҳлил қиламиз ва кейин дербига тайёргарликни бошлаймиз. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" тўқнашуви чемпионат безаги ҳисобланади. Бу беллашув жуда қизиқарли ва ҳар икки жамоа учун қийин бўлиши турган гап. 

Академияни имкон қадар кузатиб борамиз, албатта. Баъзи футболчиларни асосий жамоа машғулотларида синаб кўрамиз. Фурсатдан фойдаланиб, ёш футболчиларимизни муваффақият билан табриклаб қоламан. Балки улар матбуот анжуманини кўра олар. Ҳаммаси яхши. Насиб қилса, жаҳон чемпионатидан қайтишса, уларни албатта, табриклаймиз.  

Ёшлар ўсиб бормоқда, футбол ривожланяпти. Ўзбекистондаги футболи ривожланиши жиҳатидан Ўрта осиёдаги энг яхши мамлакат бўлиб турибди", - деди Крестинин.     


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика