UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  11 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  7 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди" Янгиликлар

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди"

Championat.asia сайтида интервьюлар давом этади.

Галдаги суҳбатдошимиз қишки трансферлар ойнасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига келиб қўшилган босниялик ҳужумчи - Александр Глишич. Футболчи Арманистон чемпионати жорий мавсумида 9 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. У 2019 йилдан бери мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келади.  У билан интерьвю давомида бир қатор саволларга жавоб олдик


- Александр сизни юртимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Янги жамоага кўникиш жараёни қандай кетяпти? Умуман олганда "Динамо"дан олган биринчи таассуротингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Дастлабки хулосаларим жуда ижобий. Клубда ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилганлигини кўрдим. Улар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришмоқда, дея оламан. Шаҳарда "Динамо"нинг ишқибозлари кўплигини сезиш қийин эмас. Улар ҳам, биз ҳам Суперлига стартини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Стадионга келган ҳар бир мухлисга хурсандчилик улашишни мақсад қилганман. 

- Европа Лигаси ва кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган "Алашкерт" жамоасидан Суперлигага чиққан "Динамо"га келдингиз. Сизни бу ерга келишда нима ундади?

- Гапингиз ҳақиқатни ўзи. Мен янги саргузаштларни яхши кўраман. Бу билан биргаликда "Динамо"нинг келажакдаги режалари ўзига жалб қилди. Бош мураббий аввалдан мени ўз жамоасида кўришни истагани муҳим рол ўйнади. Ўзбекистон футболи ҳақида кўп маълумотларни айтишди. Якунда Самарқандга келишга қарор қилдим. 

- "Динамо"дан таклиф тушиши билан тасаввурингизга биринчи бўлиб нима келди?

- Биринчи бўлиб Самарқанд фикри туғилди. Чунки бу жуда катта тарихга эга шаҳар ҳисобланади. Аммо бу ҳақида кўп ҳам гапира олмайман.Чунки келганимга бор йўғи 7 кун бўлди. Ҳозирда асосий эътибор машғулотларга қаратилган. Мана шу вақт ичида кўплаб иқтидорли футболчилар борлигига гувоҳ бўлдим. Видео ва расмлар орқали стадионлар билан танишдим. Менимча бир неча ойдан кейин қисман хулоса қилиш мумкин. Олдинда узоқ мавсум кутмоқда. Томоша қилишга ҳали улгураман. 

- Жамоада ўзингизга асосий рақобатчи сифатида кимни кўряпсиз?

- Ким билан рақобатлашишимдан қатъий назар барчамиз бирлашишимиз керак. Шундагина натижа бўлади. 

- Арманистон клубида бир нечта чиройли голлар муаллифига айлангансиз. Бунда албатта жамоадошларингизни ҳам ҳиссаси катта бўлган. Лекин "Алашкерт" ва "Динамо" футболчиларининг даражаси турлича. Бу ерга келиб ўз даражангиз тушиб кетишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, мени буни ўйламаяпман. Ўйиним пасаяди, деб ўйламаймаган бўлардим. Кўрдимки, "Динамо"да ёмон футболчилар йиғилмаган. Тўғри янги келган футболчилар ўзларини ҳали тўлиқ кўрсатишга улгуришмади. Лекин бу йил улар нималарга қодирлигини исботлай олишади. Жамоа ва майдон ичида барча битта футболчига айланади. 

- Бундай фикрингиздан кўриниб турибдики, ўзбекистонлик футболчиларни танийсиз?

- Масалан Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоев ҳақида эшитганман, десам тўғри бўлади. Улар топ даражадаги маҳоратли ижрочилар ҳисобланади.

- Самарқандлик футбол мухлисларига нима дея оласиз?

- Футболчилар майдонда мухлисларга завқ улашиш учун ўйнайди. Бу йил давомида Самарқанд халқини ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан қувонч улашмоқчимиз. Айтганимдек чемпионат бошланишини биздан ҳам кўпроқ улар кутаётганини ҳис қилиб турибмиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика