UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  0 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  0 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4

Александр Гейнрих: "Футболда шошиб хатога йўл қўймаслик керак" Янгиликлар

Александр Гейнрих: "Футболда шошиб хатога йўл қўймаслик керак"

Ўзбекистон - Яман учрашувида киритилган ягона гол муаллифи Александр Гейнрих ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоага қайтганимдан хурсандман. Тўғрисини айтсам, мухлисларни ўзим ҳам соғингандим, голим уларга совға бўлди деб ўйлайман. Биринчи ўйинда қийин бўлди, гап рақибнинг кучида эмас, янги мураббий қўл остида бор-йўғи тўрт кун машғулот ўтказдик. Самвел Бабаяннинг биздан нимани талаб қилаётганини тўлиқ англаб етиш учун бироз вақт керак. Кейинги ўйинларда ўзимизни янада яхши ҳис қилишимизга ишонаман", - дейди Гейнрих.

- Ямандан бугун кутилганидан анча яхши ҳаракат қилди. Бундай ўйинни улардан кутганмидингиз?
- Бор эътиборни ҳимояга қаратишларини билардик. Бундай ўйинларда бироз қийин бўлади. Бунинг ечими тезкор гол, аммо биз биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Лекин бари яхшилик билан тугади.

- Ўйлашимизча, бугун Яман ўз савиясидан бир калла устун ўйнади, биз ҳам ўз имкониятимиздан юқорироқ ҳаракат қилишимиз мумкинми?

- Мумкин албатта. Бунинг учун шошмаслик керак, хато кўп бўлади. Футболчиларимиз минглаб йиғилган мухлислар олдида тезроқ гол уришимиз керак деб шошдилар. Аксинча, бундай ишларни хотиржам бажариш керак. Шунда унум бўлади. Иккинчи бўлим арафасида ёшларга шуни таъкидладим. Ўз навбатида Филиппин билан ўйинда янада яхшироқ ҳаракат қилишга ваъда берамиз.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика