Алекс Сандро коронавирусни енгди ва "Ювентус"га ёрдам беришга тайёр
27 янв 2021 07:02
Янгиликлар
Алекс Сандро коронавирусни енгди ва "Ювентус"га ёрдам беришга тайёр
"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро коронавирусга икки манфий тест топширди ва бугундан машғулотларга қайтадиган бўлди.
30 ёшли бразилиялик футболчи изоляцияни якунламоқда ва "Ювентус"нинг кубок доирасидаги "СПАЛ 2013" жамоасига қарши ўйинида майдонга тушиши мумкин.
Кеча ўз туғилган кунини нишонлаган ўйинчи жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Сандронинг "Ювентус" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар