Алаба Австрияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
22 дек 2022 22:29
Янгиликлар
Алаба Австрияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Давид Алаба Австриянинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, 30 ёшли ҳимоячи иккинчи ўринни эгаллаган Марко Арнаутовични ишончли тарзда ортда қолдирди.
Алаба тўққизинчи марта мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2020 ва 2021 йилларда ҳам ушбу мукофотни қўлга киритган.
Австриялик ҳимоячи 2021 йилнинг ёзидан буён "Реал"да тўп тепади. У жорий мавсум 21 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Миллий терма жамоа сафида футболчи Миллатлар лигасида 4 та учрашув ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар