UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  29 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

"Ал-Жайиш" бош мураббийи истеъфога чиқарилди Янгиликлар

"Ал-Жайиш" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Мухлисларга маълумки, Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувида Қатарнинг "Ал-Жайиш" жамоасига қарши майдонга тушади.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек ушбу жамоанинг кейинги пайтларда умуман омади чопмаяпти, улар кетма-кет ўз майдонларида 2 марта, умуман эса 4 марта мағлубиятга учради. ҚЮЛнинг турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этиб турган жамоа 3-поғонага тушиб қолди. Албатта бу ҳолат араб футболида кечирилмайди.

Кеча яъни 15 январь кечки пайт "Ал-Жайиш" спорт клуби раҳбарияти томонидан руминиялик мутахасис Разван Луческу истеъфога чиқарилгани ҳақида расмий хабар берилди. Бу истеъфо 14 январь куни "Лахвия" жамоасига қарши ўйинда жамоа 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагандан сўнг орадан 24 соат вақт ўтиб рўй берди.

Жамоага мавсум сўнгигача маҳаллий мутахасис Адам Юсуф мураббийлик қиладиган бўлди. Шунингдек раҳбарият томонидан руминиялик мутахасисга клубда кўрсатган фаолияти учун ташаккур ҳам билдирилган.

Адам Юсуф жамоани келаётган шанба яъни18 январь куни бўладиган ҚЮЛ 16-тури "Умм Салал"га қарши майдонга олиб тушади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика