UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  1 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14

“Ал Таавон” қандай жамоа? Янгиликлар

“Ал Таавон” қандай жамоа?

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичининг илк учрашувини Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” жамоасига қарши ўтказади.

Кўпчиликда савол туғилиши мумкин, “Ал Таавон” қандай жамоа? Бу клуб биз учун хавфлими? Ҳақиқатдан ҳам “Ал Таавон” биз учун сирли рақиб. Ушбу жамоа халқаро майдонларда расмий учрашувларда ҳам ўртоқлик баҳсларида ҳам клубларимизга қарши бирор маротаба ҳам майдонга тушишмаган.

Ўйлаймизки “темирйўлчилар” ушбу рақиб ҳақида етарлича маълумотга эга бўлишган. Энди эса бу жамоа ҳақида сизларга етарлича маълумот бериб ўтамиз.



“Ал Таавон” Саудия Арабистонинг Бурайда шаҳрида 1956 йили ташкил этилган. Ушбу клуб Саудия Арабистони премьер-лигасида иштирок этиб келмоқда. “Ал Таавон” илк бор “Саудия ёшлар клуби” номи остида ташкил этилган. Уй учрашувларини Саудия Арабистонидаги “Қирол Абдулла спорт сити” стадионида ўтказади. Стадион ўз бағрига 25 000 мухлисни сиғдира олади. Жамоанинг эришган энг катта ютуғи 1990 йил Саудия Арабистони “Қирол кубоги”да финалга чиққани. “Ал Таавон” Саудия Арабистони премьер-лигасида 1995/96 йилги мавсумда дебют қилган, аммо дебют иштирок “Ал Таавон” учун омадсиз бошланади ва премьер-лигада сўнгги поғонадан битта олдинги ўринни эгаллаб биринчи дивизионга равона бўлади. Орадан бир йил ўтиб 1997/98 йилги мавсумда жамоа яна премьер лигага қайтади. Афсуски клуб яна мусобақа жадвалида сўнгги поғонани эгаллайди ва биринчи двизионга тушиб кетади. Орадан 13 йил ўтиб яна 2010/11 йилги мавсумда яна премьер лигага қайтади ва илк бор ўз тарихида олий дивизионни тарк этмайди. Бу йил “Ал Таавон” илк маротада ОЧЛ мусобақасида иштирок этмоқда.



“Ал Таавон” ОЧЛ мусобақасига қуйидаги футболчилар рўйхатини топширган.

Дарвозабонлар
1.Язид Ал Саййаҳ
21. Муатаз Абдулраҳмон Албагави
22. Фаҳад Алшамари
23. Султон Муҳаммад Алгамди
32. Файз Ҳуссаин Алсубаи
Файсал Ал-Маграб

Ҳимоячилар
3. Абдуллоҳ Кано
4. Рикардо Таварес Мачадо
5. Талал Али абси
13. Иброҳим Салим Ал-Зубайда
17. Маҳмуд Моаз
28. Абдуллоҳ Ҳаиф Алшаммари
70. Маҳмуд Эйдаҳ Алсаираи

Ярим ҳимоячилар
6. Абдулраҳмон Ал Баракаҳ
10.Жеҳад Ал Ҳусайни
14. Муҳаммад Абдуллоҳ Абусабаан
16. Наиф Муса Муҳаммад
18. Мадаллаҳ Али Алолаян
27. Саид Алдосари
29. Лусиан Санмартин
37. Абдулазиз Алшарид
49. Аҳмед Заин
80. Абдулмажид Алсуват

Ҳужумчилар

7. Муса Салман Алшаммари
11. Сақир Иброҳим Отайф
19. Аласане Н’Диайе



“Ал Таавон” жамоасида қуйидаги хорижий футболчилар тўп тепган.
Миген Мемелли  (Албания), Амир Азми (Миср), Харрисон Чонго (Замбия), Шоди Абу Хашхаш (Иордания), Мансур Куртиши (Македония), Абдулраззоқ Ал Хусейни (Сурия), Деян Русич (Сербия), Марио Жардел (Бразилия).

Таъкидлаш керакки, ушбу ўйин “Локомотив” учун ҳам “Ал Таавон” учун ҳақиқий аҳамиятли бўлади. Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур “Локомотив” – “Ал Таавон” учрашуви Саудия Арабистони Бурайда шаҳрида жойлашган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:40 да бошланади. Вакилларимизни қўллаб-қувватланг.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика