UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  71 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  91 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда Янгиликлар

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда

Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Руди Галетти хабар бермоқда.

Унга кўра, “Ал Насср” “Ал Садд” аъзоси Акром Афиф билан музокараларнинг якуний босқичида турибди.

Клуб 26 ёшли чап қанот вингери билан шартномани иложи борича тезроқ имзолашни истамоқда. Риёдликлар Қатар ТЖ ўйинчисини 6 ойга ижарага олмоқчи ва трансфер ҳафта охиригача эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афиф “Эйпен” (Бельгия), “Вильярреал”, “Спортинг Хихон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. У Қатар термаси сафида 2019 йилги Осиё Кубогида муваффақиятга эришган ва 2021 йил АҚШда ўтказилган Конкакаф Олтин Кубогида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Акром Афиф 2019 йил ОФК томонидан йил футболчиси деб топилганди.

У ўтган мавсум Қатар Юлдузлар Лигасида 18 баҳсда қатнашиб, 14+17 натижа қайд этганди. Бу мавсум эса ҳужумкор футболчи 2 ўйинда битта гол урди.

Аввалроқ, “Ал Насср” жароҳатдаги Давид Оспина ўрнига аргентиналик кипер Агустин Россини ўз сафига қўшиб олганди. Афиф келадиган бўлса, жамоадаги легионерлар сони 10 нафарга етади.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика