"Ал Насср" Моуриньюни дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийига айлантиришга тайёр (AS)
12 апр 2023 19:40
Янгиликлар
"Ал Насср" Моуриньюни дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийига айлантиришга тайёр (AS)
"Рома" устозига Саудия Арабистонидан супер таклиф берилиши мумкин.
AS нашрининг хабар беришича, Саудия Арабистонинг "Ал Насср" клуби Жозе Моуриньюга фантастик суммадаги шартнома таклиф қилишга тайёр. "Ал Насср" "Рома" устозига икки мавсум учун 100 млн евро тўламоқчи. Бу эса Жозе Моуриньюни дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган мураббийига айлантиради.
Аввалроқ, Саудия Арабистони клуби ҳозирги мураббий Руди Гарсиянинг фаолиятидан қониқмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жозу Моуринью эса аввалроқ мавсум охирига қадар "Рома"да қолишини маълум қилганди. Мураббийнинг олдида жамоани ЕЧЛга олиб чиқиш ва Европа Лигасини ютиш вазифаси қўйилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар