"Ал Иттиҳод" "Лацио" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади
07 сен 2023 20:10
Янгиликлар
"Ал Иттиҳод" "Лацио" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади
“Ал Иттиҳод” таркибини бразилиялик Луис Фелипе билан кучайтирди.
26 ёшли футболчи билан имзоланган шартнома шартлари ҳозирча маълум қилинмаган.
Луис Фелипе 2016 йил ёзидан бери Европада ўйнаб келаётганди. Бу вақт ичида ҳимоячи “Лацио”, “Салернитана” ва “Бетис” клубларида тўп тепди. Эндиликда Фелипе Саудия Арабистонида юқори даражадаги ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади.
Transfermarkt портали экспертлари футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ал Иттиҳод” Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар