UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  3 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  9 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1

Сколари: "Россияга қарши ўйиндан олдин Роналдуга отасининг ўлими ҳақида хабар бергандим. У эса майдонга тушишни сўраганди" Янгиликлар

Сколари: "Россияга қарши ўйиндан олдин Роналдуга отасининг ўлими ҳақида хабар бергандим. У эса майдонга тушишни сўраганди"

Португалия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари Криштиану Роналдунинг отасининг ўлими ҳақида футболчига айнан ўзи хабар берганини эслади.

Бу ҳолат 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида, 2005 йил 7 сентябрь куни Россияга қарши ўйин (0:0) олдидан бўлганди.

"Бу жуда қийин бўлганди. Айнан ўша суҳбат ўзаро муносабатларимизни бошқа даражага олиб чиққанди. Бу шунчаки ўйинчи ва мураббий ўртасидаги алоқадан кўра каттароқ нарса эди. 

Россияга қарши ўйин олдидан унинг отасининг ўлими ҳақидаги хабарни билганимизда, буни қандай қилиб Криштиануга етказишни ҳеч ким билмасди. Бу хабарни етказишни ҳеч ким хоҳламасди. 

Ўшанда буни мен қилишимни, бир неча йиллар олдин ўзим ҳам ота-онамни йўқотганимни жамоага айтдим. 

Роналду ўйиндан олдин мендан сўраганди: "Бугун отам учун ҳеч нарса қила олмайман. Шу сабаб ҳам эртага ўйнайман ва кейин жўнаб кетаман".

Бу жужа ғамгин ҳолат эди. Эртаси куни Роналду ажойиб ўйин ўтказди ва шундан сўнг Португалияга жўнаб кетди", -дейди Луис Фелипе Сколари.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика