"Ал Ҳилол" янги бош мураббий учун 38 млн евродан воз кечишга тайёр
21 июн 2023 01:16
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" янги бош мураббий учун 38 млн евродан воз кечишга тайёр
"Ал Ҳилол"дагилар Сержиу Койсенсауни бош мураббийлик постига олиб келишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони клуби португалиялик мутахассисга юқори маошли 3-4 мавсумлик шартнома таклиф қилишга тайёр турибди. "Record" нашрининг ёзишича, клуб билан шартнома имзолаган тақдирда мураббий йилига 20 млн евро маош олиши мумкин.
Ундан ташқари, "Ал Ҳилол" мураббийнинг 18 млн евролик товон пулини "Порту"га тўлаб беришга рози бўлган. Ўз навбатида Сержиунинг ўзи ҳам Саудия Арабистонидан таклифларни қабул қилиб олган, бироқ у Осиёда ишлашни ният қилмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар