Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади
08 окт 23:16
Янгиликлар
Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади
Сержиу Консейсау Саудия Арабистонида иш топди
"Милан" ва "Порту" жамоаларининг собиқ бош мураббийи "Ал-Иттиҳод"га ишга жойлашди. Жидда клуби сентябрь ойининг охирида Лоран Бланни лавозимидан озод этган эди.
Жамоа чемпионатнинг тўрт турида 9 очко тўплаб, учинчи ўринни эгаллаб турибди. Осиё Чемпионлар Лигасида эса икки ўйинда икки марта мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, Консейсау ўтган мавсумда "Милан"да ярим йил ишлаган эди. Ўшанда жамоа А Сериясида 9-ўринни эгаллаган, Италия Суперкубогини қўлга киритган ва Италия Кубоги финалида "Болонья"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар