UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  10 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  37 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2

"Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати замонавий футболга жавоб бермайди" — Вадим Барнич Янгиликлар

"Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати замонавий футболга жавоб бермайди" — Вадим Барнич

Суперлига ва Про лигада иштирок этаётган аксарият клубларимиз жисмоний тайёргарлик борасида хорижлик мутахассисларга юзланишаётганини кўриб турибсиз.

Жори мавсумда "Турон" ҳам бу борада чет эллик мутахассис кўмагига эҳтиёж сезди ва асли келиб чиқиши Латвия давлатидан бўлган мутахассис бунга қадар 5 йил давомида Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клуби мураббийлар штабида  ишлаган Вадим Барнич билан ҳамкорлик қилмоқда. У жамоада жисмоний тайёргарлик мураббийи лавозимида фаолият олиб боряпти. 

- "Турон"га келишингиз тарихи қандай бўлди?

- Александр Азимов "Турон"да ишлаш бўйича таклиф билан чиқди. Клубнинг ўз лойиҳаси ва мақсадлари эътиборимни тортди. Менинг олдимга эса машғулот жараёнидан тортиб, овқатланишгача тизмни яхшилаш ва янги даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Мазкур омиллар мени Ўзбекистонга етаклади. 

- Ўзбек футболи, клубларимиз ёки футболчиларимиз ҳақида нималарни билар эдингиз?

- Бунга қадар бу юрт футболига қизиқиб кўрмагандим. Фақат "Пахтакор" ҳақида эшитганимни айта оламан. 

- Ўзбекистон иқлим шароити жисмоний тайёргарлик кўришда қанчалки қулай ёки қийинчилик туғдиради?

- Ёзда иссиқ иқлим шароитида футболчиларнинг тайёргарлиги Европаникидан фарқ қилади. Бу ҳам футболчиларнинг жисмоний имкониятлари пасайишига, ўйин тезлигига таъсир қилади. Ўқув-машғулот жараёнини режалаштиришдан олдин бир қатор илмий томонлама ўрганишга тўғри келди. Маҳаллий мутахассисларнинг маслаҳатлари менга бу борада бироз бўлса ҳам ёрдам берди. Уларга миннатдорчилик билдираман. 

- Маҳаллий футболчилар билан бир неча ойдан бери ишлаб келмоқдасиз. Хўш, уларнинг жисмоний имкониятларига қандай баҳо берасиз?

- Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати бугунги замонавий футболга жавоб бермайди. 

- Германиядаги фаолиятингиз давомида қайси машҳур футболчилар билан ишлагансиз?

- "Фортуна Дюзельдорф" да қисқа вақт ичида U-21 ёш тоифасидаги Европа чемпиони, Германия U-21 терма жамоаси футболчиси Шинта Аппелкамп ва "Уотфорд" футболчиси Мадука Окойе каби бўлажак номлар билан ишладим. 

- Футболчиларга жисмоний ҳолатини бир меъёрида ушлаб туриш учун қандай тавсия берасиз?

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини сақлаш ва ривожлантириш кўплаб омлларга боғлиқ. 1. Футболчидаги ривожланишга бўлган истак. 2. Машғулотдан ташқари омилларга бефарқ бўлмаслик (овқатланиш, уйқу, стресс). 3. Янги даражага чиқиш учун қаттиқ меҳнат қилиш. 4. Футболчи имкони бўлмаган нарсага эмас, ҳозирги вақтда нимани ўзгартира олиши мумкинлигига эътибор бериши зарур. Натижа ўз-ўзидан келмайди. У онгли равишда ҳаракатни талаб қилади. 

Мавсум давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини сақлаб қолиш учун айрим йўналишларда илмий ёндашиш зарур. Ҳар бир футболчининг индивидуал профили яратилиши, юкламалаларни даврларга бўлиш, жароҳатларни олдини олиш ва кун тартиби. Бу методикаларни "Турон"да қўллашга ҳаракат қилмоқдаман. Лекин Про лиганинг паст даражаси ишни мураккаблаштирмоқда. Бу албатта менинг фикрим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика