UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  1 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  14 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  24 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  18 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Акром Комилов: "Туркияда оёғимни операция қилишди. Бу мавсум мен учун тугади" Янгиликлар

Акром Комилов: "Туркияда оёғимни операция қилишди. Бу мавсум мен учун тугади"

Йил аввалида "Бунёдкор"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтган Акром Комилов айни пайтда Туркияда бўлиб турибди.

Ҳимоячи яқиндагина жарроҳлик столига ётди. Шу боис биз Комилов билан боғланиб суҳбатлашдик.

- Биринчи давранинг охирги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" учрашувида жароҳат олгандим. Шундан кейин оёғим текширишди, шифокор жароҳат жиддийроқ эканлигини айтди. Бироқ аниқ ташҳис қўя олмади ва МРТни Туркияга юборишди. Туркиядаги шифокорлар ҳам МРТда жароҳат аниқ кўринмаганини маълум қилишди. Туркияга келишимни шу ернинг ўзида текширувдан ўтишимни маслаҳат беришди. 25 июль куни Туркияга учиб бордим. Ўша куннинг ўзида текширувдан ўтказишди ҳамда ўша куннинг ўзида операция қилишди. Худога шукур, операция яхши ўтди, - дейди Акром Комилов. 

- Оёқнинг айнан қайси жойи шикастланган экан?
- Тиззанинг енг муҳим мушакларидан бири узилган ва суягим парчаланиб кетган. Суяк парчаларини тозалаб мушакни улашди.



- Қачон Ўзбекистонга қайтасиз?
- Тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Туркияда шифокор буюрган машқларни аста-секин бажаришни бошладим. Тахминан 3-4 кунда Ўзбекистонга қайтаман ва тикланиш жараёнини юртимизда давом эттираман.

- Йил бошида ҳам жароҳат олган эдингиз. Ўша жароҳат қайталандими?
- Мавсум олдидан Дубайдаги йиғин вақтида ўртоқлик ўйинларидан бирида ҳам жароҳат олган эдим. У жароҳатим бошқа жойда эди, ҳозиргиси бошқа.



- Яшил майдонга қачон қайтасиз?
- Шифокорлар тахминан кейинги йил бошида умумий гуруҳда машғулот ўтказиш мумкинлигини айтишди. Яъни бу мавсум мен учун тугаб бўлди. Афсуски шундай.

- 2019 йилги мавсумни "Пахтакор" сафида бошладингиз. Бироқ деярли мавсум ўртасида дебют қилдингиз...
- "Пахтакор"да мени жуда илиқ кутиб олишди ва менга ишонч билдиришди. Бироқ Дубайда олган жароҳатим кўп нарсани ўзгартириб юборди. Операциядан кейин клуб раҳбариятдан тортиб, мураббий, футболчилар ва ходимларгача барча тузалиб сафга қайтишимга тилак билдиришди. Шу ўринда мени қўллаб-қувватлаётган барча-барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Насиб қилса тузалиб янада кучга тўлган ҳолда қайтаман. Мени эсдан чиқариб юборишмасин.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика