UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Акром Комилов: "Туркияда оёғимни операция қилишди. Бу мавсум мен учун тугади" Янгиликлар

Акром Комилов: "Туркияда оёғимни операция қилишди. Бу мавсум мен учун тугади"

Йил аввалида "Бунёдкор"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтган Акром Комилов айни пайтда Туркияда бўлиб турибди.

Ҳимоячи яқиндагина жарроҳлик столига ётди. Шу боис биз Комилов билан боғланиб суҳбатлашдик.

- Биринчи давранинг охирги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" учрашувида жароҳат олгандим. Шундан кейин оёғим текширишди, шифокор жароҳат жиддийроқ эканлигини айтди. Бироқ аниқ ташҳис қўя олмади ва МРТни Туркияга юборишди. Туркиядаги шифокорлар ҳам МРТда жароҳат аниқ кўринмаганини маълум қилишди. Туркияга келишимни шу ернинг ўзида текширувдан ўтишимни маслаҳат беришди. 25 июль куни Туркияга учиб бордим. Ўша куннинг ўзида текширувдан ўтказишди ҳамда ўша куннинг ўзида операция қилишди. Худога шукур, операция яхши ўтди, - дейди Акром Комилов. 

- Оёқнинг айнан қайси жойи шикастланган экан?
- Тиззанинг енг муҳим мушакларидан бири узилган ва суягим парчаланиб кетган. Суяк парчаларини тозалаб мушакни улашди.



- Қачон Ўзбекистонга қайтасиз?
- Тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Туркияда шифокор буюрган машқларни аста-секин бажаришни бошладим. Тахминан 3-4 кунда Ўзбекистонга қайтаман ва тикланиш жараёнини юртимизда давом эттираман.

- Йил бошида ҳам жароҳат олган эдингиз. Ўша жароҳат қайталандими?
- Мавсум олдидан Дубайдаги йиғин вақтида ўртоқлик ўйинларидан бирида ҳам жароҳат олган эдим. У жароҳатим бошқа жойда эди, ҳозиргиси бошқа.



- Яшил майдонга қачон қайтасиз?
- Шифокорлар тахминан кейинги йил бошида умумий гуруҳда машғулот ўтказиш мумкинлигини айтишди. Яъни бу мавсум мен учун тугаб бўлди. Афсуски шундай.

- 2019 йилги мавсумни "Пахтакор" сафида бошладингиз. Бироқ деярли мавсум ўртасида дебют қилдингиз...
- "Пахтакор"да мени жуда илиқ кутиб олишди ва менга ишонч билдиришди. Бироқ Дубайда олган жароҳатим кўп нарсани ўзгартириб юборди. Операциядан кейин клуб раҳбариятдан тортиб, мураббий, футболчилар ва ходимларгача барча тузалиб сафга қайтишимга тилак билдиришди. Шу ўринда мени қўллаб-қувватлаётган барча-барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Насиб қилса тузалиб янада кучга тўлган ҳолда қайтаман. Мени эсдан чиқариб юборишмасин.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика