UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  9 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  5 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Акром Комилов: "Туркияда оёғимни операция қилишди. Бу мавсум мен учун тугади" Янгиликлар

Акром Комилов: "Туркияда оёғимни операция қилишди. Бу мавсум мен учун тугади"

Йил аввалида "Бунёдкор"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтган Акром Комилов айни пайтда Туркияда бўлиб турибди.

Ҳимоячи яқиндагина жарроҳлик столига ётди. Шу боис биз Комилов билан боғланиб суҳбатлашдик.

- Биринчи давранинг охирги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" учрашувида жароҳат олгандим. Шундан кейин оёғим текширишди, шифокор жароҳат жиддийроқ эканлигини айтди. Бироқ аниқ ташҳис қўя олмади ва МРТни Туркияга юборишди. Туркиядаги шифокорлар ҳам МРТда жароҳат аниқ кўринмаганини маълум қилишди. Туркияга келишимни шу ернинг ўзида текширувдан ўтишимни маслаҳат беришди. 25 июль куни Туркияга учиб бордим. Ўша куннинг ўзида текширувдан ўтказишди ҳамда ўша куннинг ўзида операция қилишди. Худога шукур, операция яхши ўтди, - дейди Акром Комилов. 

- Оёқнинг айнан қайси жойи шикастланган экан?
- Тиззанинг енг муҳим мушакларидан бири узилган ва суягим парчаланиб кетган. Суяк парчаларини тозалаб мушакни улашди.



- Қачон Ўзбекистонга қайтасиз?
- Тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Туркияда шифокор буюрган машқларни аста-секин бажаришни бошладим. Тахминан 3-4 кунда Ўзбекистонга қайтаман ва тикланиш жараёнини юртимизда давом эттираман.

- Йил бошида ҳам жароҳат олган эдингиз. Ўша жароҳат қайталандими?
- Мавсум олдидан Дубайдаги йиғин вақтида ўртоқлик ўйинларидан бирида ҳам жароҳат олган эдим. У жароҳатим бошқа жойда эди, ҳозиргиси бошқа.



- Яшил майдонга қачон қайтасиз?
- Шифокорлар тахминан кейинги йил бошида умумий гуруҳда машғулот ўтказиш мумкинлигини айтишди. Яъни бу мавсум мен учун тугаб бўлди. Афсуски шундай.

- 2019 йилги мавсумни "Пахтакор" сафида бошладингиз. Бироқ деярли мавсум ўртасида дебют қилдингиз...
- "Пахтакор"да мени жуда илиқ кутиб олишди ва менга ишонч билдиришди. Бироқ Дубайда олган жароҳатим кўп нарсани ўзгартириб юборди. Операциядан кейин клуб раҳбариятдан тортиб, мураббий, футболчилар ва ходимларгача барча тузалиб сафга қайтишимга тилак билдиришди. Шу ўринда мени қўллаб-қувватлаётган барча-барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Насиб қилса тузалиб янада кучга тўлган ҳолда қайтаман. Мени эсдан чиқариб юборишмасин.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика