UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  0 19:42Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!  20 19:18Флик "Реал" - "Атлетико" баҳси ҳақида: "Аввал "Барселона Б", кейин кечки овқат, кейин дербини кўраман"  5 19:12Англия Кубоги. Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари "Сити"ни кейинги босқичга олиб чиқди  87 18:2660 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди  2 18:11Флик: "Ҳакамларнинг иши қийин, улар кейин ўзгартириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишади"  0 16:56Шунақасиям бўладими? "Ал Аҳли" Фирминони чемпионат қайдномасидан чиқариб юборди. Ҳужумчини қишда сотишмоқчи эди, аммо...  5 16:45Эмери: "Рэшфорд нега "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгани мени қизиқтирмайди"  1 15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  39 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  6 15:10"Реал" мураббийлар штаби "Атлетико"нинг ишини "нотўғри" деб ҳисоблайди  10 13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   31 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  3 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0

Акром Комилов: “Таиланддаги турнир энг юқори потенциалимиз эмас” Янгиликлар

Акром Комилов: “Таиланддаги турнир энг юқори потенциалимиз эмас”

Хабар берганимиздек, 9-27 январь кунлари Хитой мамлакатида U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоамиз “A” гуруҳида Хитой, Қатар ва Уммонга қарши баҳс олиб боради. Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ушбу ёш тоифасидаги қитъа чемпионатида икки бор иштирок этган. 

Уммон ва Қатар эса фақат бир мартадан U-23 Осиё чемпионатида қатнашишган. Яқинда ёшларимиз Таиланднинг Бурирам шаҳрида ташкил этилган халқаро турнирда иштирок этиб, финалда Япония терма жамоасини мағлуб этган ҳолда чемпион бўлишганди.

- Акром, Таиланддаги турнир жамоамизнинг энг юқори потенциалими ёки бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламизми?

- Гарчи Таиландга бормаган бўлсамда, барча учрашувларни тўлиқ кўриб чиқдим. Болалар жуда ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Бу мусобақадаги ғалаба бизга қўшимча куч ва шу билан бирга ишонч бағишлайди. Ўз ўрнида бошқа жамоалар ҳам биздан хайиқиб ҳаракат қилишади. Ўзига яраша бир босим остида майдонга тушишади. Ишончим комил, жамоамиз бундан ҳам кучли ўйин кўрсата олади. Буни кўп бора исботлаганмиз. Ҳозир олдимизда улкан вазифа турибди ва буни уддалашимизга кўзимиз етади. Ўзбекистон ҳеч бир жамоадан кам эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз. Ўз тарихимизни ўзимиз тузамиз. 

- Мьянма билан ўйиндаги натижанинг бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Футболчилар билан ўша ўйиндан кейин гаплашдингизми? Аслида нима бўлган экан?

- Тўғриси, Мьянма билан ўйинда футболчиларимиз рақибга тўғри баҳо беришмаган. Бироз бўшашиб ҳаракат қилишган. Чунки, мьянмаликлар биринчи ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Шундан келиб чиқиб болалар осон ғалабага эришамиз, деб ўйлашган шекилли. Шунга қарамай, кейинги икки ўйинда ўзларига келиб олишди. Мағлубиятга тенг дурангдан тўғри хулоса чиқаришди. Якунда Японияни мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлишди. Таркибимизда ўйин тизгинини қўлга оладиган ва ўйин суръатини кескин ўзгартириб юборишга қодир футболчилар бор. 

- Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз? Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

- Имкониятлар 50/50. Футболда ҳар қандай натижа кузатилиши мумкин. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Гуруҳимизга бемалол “ўлим гуруҳи” дея таъриф берган бўлардим. Қатар, Хитой ва Уммон терма жамоалари ҳам мусобақага шунчаки ташриф буюришмайди. Ўз ўрнида биз ҳам Хитойга учта ўйиндагина майдонга тушиш учун бормаймиз. Ягона мақсадимиз - Осиё чемпиони бўлиш! Имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, бизда барча сифатлар мужассам. Фақат ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, юртимизга чемпионлик кубоги билан қайтамиз. 

- Бундан олдинги Қатарда ўтган Осиё чемпионатида ҳам таркибимиз жуда кучли эди. Лекин натижа шунга монанд бўлмаганди. Ўша омадсизликдан хулоса чиқариб олдингларми? 

- Ҳа, албатта. Ўша пайтда бошқа таркиб ўйнаган бўлсада, жамоамизнинг натижаси биз учун сабоқ. Чунки, бундай натижа жамоамизга ярашмайди. 

- “Бунёдкор” жамоасидаги бугунги ҳолат қандай? Биздаги маълумотларга қараганда, клуб раҳбариятининг футболчилардан ўтган мавсум учун қарздорлиги сақланиб қоляпти. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Янги мавсумга тайёргарлик давом этяпти. Фақат мен ана шу машғулотларда иштирок эта олмайман. Ҳозирда бор эътибор Осиё чемпионатига тайёргарлик учун қаратилган. Билишимча, йигитлар аъло кайфиятда машғулотларда иштирок этишяпти. Қарздорлик масаласида ҳеч нарса дея олмайман. Жамоа сафига бориб қўшилганимдан кейин бу саволга жавоб беришим мумкин. 

- Клуб билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Яна бир йиллик шартномам бор. 

- Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Шиддатли кечиши кутилаётган мавсумни кутяпман. ЎФФ томонидан амалга оширилаётган ўзгаришлар шундай сўз юритишимга сабаб бўляпти. Бўлаётган трансферларни ҳам кўряпсиз. Ўн иккита жамоа қатнашадиган чемпионат рақобатга бой тарзда ўтиши аниқ. Энди жамоамиз олдига ҳам катта мақсад ва вазифалар қўйилади. Афсуски, бу йил совринсиз қолиб кетдик. Келаси мавсумдан умидимиз катта.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика