UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  1 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  8 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  13

Акром Комилов: “Таиланддаги турнир энг юқори потенциалимиз эмас” Янгиликлар

Акром Комилов: “Таиланддаги турнир энг юқори потенциалимиз эмас”

Хабар берганимиздек, 9-27 январь кунлари Хитой мамлакатида U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоамиз “A” гуруҳида Хитой, Қатар ва Уммонга қарши баҳс олиб боради. Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ушбу ёш тоифасидаги қитъа чемпионатида икки бор иштирок этган. 

Уммон ва Қатар эса фақат бир мартадан U-23 Осиё чемпионатида қатнашишган. Яқинда ёшларимиз Таиланднинг Бурирам шаҳрида ташкил этилган халқаро турнирда иштирок этиб, финалда Япония терма жамоасини мағлуб этган ҳолда чемпион бўлишганди.

- Акром, Таиланддаги турнир жамоамизнинг энг юқори потенциалими ёки бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламизми?

- Гарчи Таиландга бормаган бўлсамда, барча учрашувларни тўлиқ кўриб чиқдим. Болалар жуда ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Бу мусобақадаги ғалаба бизга қўшимча куч ва шу билан бирга ишонч бағишлайди. Ўз ўрнида бошқа жамоалар ҳам биздан хайиқиб ҳаракат қилишади. Ўзига яраша бир босим остида майдонга тушишади. Ишончим комил, жамоамиз бундан ҳам кучли ўйин кўрсата олади. Буни кўп бора исботлаганмиз. Ҳозир олдимизда улкан вазифа турибди ва буни уддалашимизга кўзимиз етади. Ўзбекистон ҳеч бир жамоадан кам эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз. Ўз тарихимизни ўзимиз тузамиз. 

- Мьянма билан ўйиндаги натижанинг бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Футболчилар билан ўша ўйиндан кейин гаплашдингизми? Аслида нима бўлган экан?

- Тўғриси, Мьянма билан ўйинда футболчиларимиз рақибга тўғри баҳо беришмаган. Бироз бўшашиб ҳаракат қилишган. Чунки, мьянмаликлар биринчи ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Шундан келиб чиқиб болалар осон ғалабага эришамиз, деб ўйлашган шекилли. Шунга қарамай, кейинги икки ўйинда ўзларига келиб олишди. Мағлубиятга тенг дурангдан тўғри хулоса чиқаришди. Якунда Японияни мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлишди. Таркибимизда ўйин тизгинини қўлга оладиган ва ўйин суръатини кескин ўзгартириб юборишга қодир футболчилар бор. 

- Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз? Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

- Имкониятлар 50/50. Футболда ҳар қандай натижа кузатилиши мумкин. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Гуруҳимизга бемалол “ўлим гуруҳи” дея таъриф берган бўлардим. Қатар, Хитой ва Уммон терма жамоалари ҳам мусобақага шунчаки ташриф буюришмайди. Ўз ўрнида биз ҳам Хитойга учта ўйиндагина майдонга тушиш учун бормаймиз. Ягона мақсадимиз - Осиё чемпиони бўлиш! Имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, бизда барча сифатлар мужассам. Фақат ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, юртимизга чемпионлик кубоги билан қайтамиз. 

- Бундан олдинги Қатарда ўтган Осиё чемпионатида ҳам таркибимиз жуда кучли эди. Лекин натижа шунга монанд бўлмаганди. Ўша омадсизликдан хулоса чиқариб олдингларми? 

- Ҳа, албатта. Ўша пайтда бошқа таркиб ўйнаган бўлсада, жамоамизнинг натижаси биз учун сабоқ. Чунки, бундай натижа жамоамизга ярашмайди. 

- “Бунёдкор” жамоасидаги бугунги ҳолат қандай? Биздаги маълумотларга қараганда, клуб раҳбариятининг футболчилардан ўтган мавсум учун қарздорлиги сақланиб қоляпти. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Янги мавсумга тайёргарлик давом этяпти. Фақат мен ана шу машғулотларда иштирок эта олмайман. Ҳозирда бор эътибор Осиё чемпионатига тайёргарлик учун қаратилган. Билишимча, йигитлар аъло кайфиятда машғулотларда иштирок этишяпти. Қарздорлик масаласида ҳеч нарса дея олмайман. Жамоа сафига бориб қўшилганимдан кейин бу саволга жавоб беришим мумкин. 

- Клуб билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Яна бир йиллик шартномам бор. 

- Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Шиддатли кечиши кутилаётган мавсумни кутяпман. ЎФФ томонидан амалга оширилаётган ўзгаришлар шундай сўз юритишимга сабаб бўляпти. Бўлаётган трансферларни ҳам кўряпсиз. Ўн иккита жамоа қатнашадиган чемпионат рақобатга бой тарзда ўтиши аниқ. Энди жамоамиз олдига ҳам катта мақсад ва вазифалар қўйилади. Афсуски, бу йил совринсиз қолиб кетдик. Келаси мавсумдан умидимиз катта.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика