UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

Акром Комилов: “Таиланддаги турнир энг юқори потенциалимиз эмас” Янгиликлар

Акром Комилов: “Таиланддаги турнир энг юқори потенциалимиз эмас”

Хабар берганимиздек, 9-27 январь кунлари Хитой мамлакатида U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоамиз “A” гуруҳида Хитой, Қатар ва Уммонга қарши баҳс олиб боради. Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ушбу ёш тоифасидаги қитъа чемпионатида икки бор иштирок этган. 

Уммон ва Қатар эса фақат бир мартадан U-23 Осиё чемпионатида қатнашишган. Яқинда ёшларимиз Таиланднинг Бурирам шаҳрида ташкил этилган халқаро турнирда иштирок этиб, финалда Япония терма жамоасини мағлуб этган ҳолда чемпион бўлишганди.

- Акром, Таиланддаги турнир жамоамизнинг энг юқори потенциалими ёки бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламизми?

- Гарчи Таиландга бормаган бўлсамда, барча учрашувларни тўлиқ кўриб чиқдим. Болалар жуда ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Бу мусобақадаги ғалаба бизга қўшимча куч ва шу билан бирга ишонч бағишлайди. Ўз ўрнида бошқа жамоалар ҳам биздан хайиқиб ҳаракат қилишади. Ўзига яраша бир босим остида майдонга тушишади. Ишончим комил, жамоамиз бундан ҳам кучли ўйин кўрсата олади. Буни кўп бора исботлаганмиз. Ҳозир олдимизда улкан вазифа турибди ва буни уддалашимизга кўзимиз етади. Ўзбекистон ҳеч бир жамоадан кам эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз. Ўз тарихимизни ўзимиз тузамиз. 

- Мьянма билан ўйиндаги натижанинг бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Футболчилар билан ўша ўйиндан кейин гаплашдингизми? Аслида нима бўлган экан?

- Тўғриси, Мьянма билан ўйинда футболчиларимиз рақибга тўғри баҳо беришмаган. Бироз бўшашиб ҳаракат қилишган. Чунки, мьянмаликлар биринчи ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Шундан келиб чиқиб болалар осон ғалабага эришамиз, деб ўйлашган шекилли. Шунга қарамай, кейинги икки ўйинда ўзларига келиб олишди. Мағлубиятга тенг дурангдан тўғри хулоса чиқаришди. Якунда Японияни мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлишди. Таркибимизда ўйин тизгинини қўлга оладиган ва ўйин суръатини кескин ўзгартириб юборишга қодир футболчилар бор. 

- Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз? Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

- Имкониятлар 50/50. Футболда ҳар қандай натижа кузатилиши мумкин. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Гуруҳимизга бемалол “ўлим гуруҳи” дея таъриф берган бўлардим. Қатар, Хитой ва Уммон терма жамоалари ҳам мусобақага шунчаки ташриф буюришмайди. Ўз ўрнида биз ҳам Хитойга учта ўйиндагина майдонга тушиш учун бормаймиз. Ягона мақсадимиз - Осиё чемпиони бўлиш! Имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, бизда барча сифатлар мужассам. Фақат ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, юртимизга чемпионлик кубоги билан қайтамиз. 

- Бундан олдинги Қатарда ўтган Осиё чемпионатида ҳам таркибимиз жуда кучли эди. Лекин натижа шунга монанд бўлмаганди. Ўша омадсизликдан хулоса чиқариб олдингларми? 

- Ҳа, албатта. Ўша пайтда бошқа таркиб ўйнаган бўлсада, жамоамизнинг натижаси биз учун сабоқ. Чунки, бундай натижа жамоамизга ярашмайди. 

- “Бунёдкор” жамоасидаги бугунги ҳолат қандай? Биздаги маълумотларга қараганда, клуб раҳбариятининг футболчилардан ўтган мавсум учун қарздорлиги сақланиб қоляпти. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Янги мавсумга тайёргарлик давом этяпти. Фақат мен ана шу машғулотларда иштирок эта олмайман. Ҳозирда бор эътибор Осиё чемпионатига тайёргарлик учун қаратилган. Билишимча, йигитлар аъло кайфиятда машғулотларда иштирок этишяпти. Қарздорлик масаласида ҳеч нарса дея олмайман. Жамоа сафига бориб қўшилганимдан кейин бу саволга жавоб беришим мумкин. 

- Клуб билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Яна бир йиллик шартномам бор. 

- Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Шиддатли кечиши кутилаётган мавсумни кутяпман. ЎФФ томонидан амалга оширилаётган ўзгаришлар шундай сўз юритишимга сабаб бўляпти. Бўлаётган трансферларни ҳам кўряпсиз. Ўн иккита жамоа қатнашадиган чемпионат рақобатга бой тарзда ўтиши аниқ. Энди жамоамиз олдига ҳам катта мақсад ва вазифалар қўйилади. Афсуски, бу йил совринсиз қолиб кетдик. Келаси мавсумдан умидимиз катта.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика