Акром Комилов: “Менимча рақиб жамоа очиқ ўйин кўрсатишимизга йўл қўймаса керак”

Narzulla Saydullayev
24 сен 2016, 13:18
“Бунёдкор” жамоаси ўз уйида Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубини қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан “Бунёдкор” клуби футболчиси Акром Комилов ўз фикрларини билдирди.

“Қўқон-1912” жамоаси ҳам иккинчи даврадан ўз ўйинини анча кучайтирган. Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб олгандан сўнг клуб ҳам анча ўзига келиб олган. Ўз уйида “Металлург” жамоасини мағлуб этди. Бугун чиройли учрашув бўлади деб ўйлайман. Менимча рақиб жамоа очиқ ўйин кўрсатишимизга йўл қўймаса керак. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бугун легионер футболчимиз Бульят майдонга қайтади”, - дейди “Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Акром Комилов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia