

Мазкур учрашувни кўпчилик ҳамюртларимиз интизорлик билан кутмоқда. Жорий мавсум фаолиятини АГМК жамоасида олиб бораётган Акром Комилов миллий терма жамоамизнинг ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Албатта, бугун Ўзбекистон – Сингапур ўйини қизиқарли ўтиши аниқ. Вакилларимиз ғалаба қозонади деган умиддаман. Миллий терма жамоамиз таркибида яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Уларга омад тилайман. Менимча Сингапур устидан бугун камида 2:0 ёки 3:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.
- Ҳимоя чизиғи бугун қандай кўриниш олади? Чапдан ўнгга санайдиган бўлсак
– Иброҳимҳалил Йўлдошев, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Хожиакбар Алижонов.



