

“Қўқон-1912” жамоаси ҳам иккинчи даврадан ўз ўйинини анча кучайтирган. Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб олгандан сўнг клуб ҳам анча ўзига келиб олган. Ўз уйида “Металлург” жамоасини мағлуб этди. Бугун чиройли учрашув бўлади деб ўйлайман. Менимча рақиб жамоа очиқ ўйин кўрсатишимизга йўл қўймаса керак. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бугун легионер футболчимиз Бульят майдонга қайтади”, - дейди “Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Акром Комилов.
Жаҳонгир Сотволдиев



