Акобир Тўраев Тожикистон чемпионатида июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
02 июл 2021 19:25
Янгиликлар
Акобир Тўраев Тожикистон чемпионатида июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
Хўжанднинг "Эсхата" клуби ҳужумчиси, ўзбекистонлик легионер Акобир Тўраев Тожикистон чемпионатида 8 та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Якунига етган ойда 3 та гол урган форвард июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Душанбенинг "Истиқлол" клуби устози Виталий Левченко эса июн ойининг энг яхши мураббийи бўлди. Унинг жамоаси якунланган ойда 2 та ғалабага эришиб, 1 та дуранг қайд этди.
Июнь ойи совриндорлари 12-тур учрашувлари олдидан Тожикистон футбол лигасининг дипломлари ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар. Уларнинг ҳар бирига 3 минг сомонидан берилади.
Маълумот учун, Акобир Тўраев 2012 йил Эронда ўтказилган U-16 Осиё чемпионатида Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида чемпион бўлган эди.
25 ёшли ҳужумчи "Бухоро", "Пахтакор", "Раҳматгонж" (Бангладеш), "Машъал" жамоаларида тўп тепишга улгурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар