UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  1 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  6 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  11 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  36 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  1

Акмал Холматов: "Натижадан хурсандмиз" Янгиликлар

Акмал Холматов: "Натижадан хурсандмиз"

“Нефтчи” – “Металлург” жамоалари учрашувини томошабинлар сафида кузатган Акмал Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Нефтчи” ҳамиша ўз олдига катта мақсад ва вазифаларни қўйиб ўйнайдиган жамоа. Бу йилги мавсумни “Нефтчи” бир текисда ўтказа олмаётганди. Ғалабалар кутилмаган мағлубиятлар, кераксиз дуранглар билан алмашиниб турганлиги сабабли ишқибозларнинг кўнгли тўлмаётганди. Шу боисдан ҳам улар бугун биздан фақатгина ғалабани талаб этишди. Учрашувнинг биринчи таймида об-ҳавонинг иссиқлиги ҳар иккала жамоа ўйини сифатига таъсир кўрсатди. Иккинчи таймда эса мухлислар юқори темпли, ҳужумкор футболнинг гувоҳи бўлишди. Бугун ким биринчи бўлиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Шукурки, бу вазифани бизнинг жамоа аъзолари уддалашди. Натижадан хурсандмиз. Давралар оралиғидаги таътил арафасида жамоамизга ютуқ сув ва ҳаводек зарур эди. Энди иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз. Қисқа танаффусдан сўнг тиббий кўрикдан ўтамиз. Мен ҳам иккинчи даврадан эътиборан бевосита майдонда тушишимни, жамоадошларимга ёрдамим тегишини сабрсизлик билан кутаяпман. Насиб бўлса мавсумни юқори ноталарда, кучлилар сафида якунлашни мақсад қилганмиз, дейди Акмал Холматов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика