UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  0 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  11 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:30Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Атлетик" финал йўлида баҳс олиб боришмоқда.   13 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1

Акбар Тўраев: "Биринчи даврадан сўнг жамоада қолиш ёки қолмаслигим ҳақида бир нарса дея олмайман" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Биринчи даврадан сўнг жамоада қолиш ёки қолмаслигим ҳақида бир нарса дея олмайман"

"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" (0:0) учрашувидан сўнг ўйинни захира ўриндиғида кузатган иқтидорли дарвозабон Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Учрашувда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Аммо "Зоб Аҳан" яхши қаршилик кўрсатди. Юзага келтирилган вазиятлардан фойдаланашимиз лозим эди. Худо хоҳласа Эронда бўладиган жавоб баҳсида ғалаба қозонамиз деган умиддамиз. Тўғри, жамоамиз ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги уй учрашувларида анчадан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бу нарса футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ эмас. Бу томонлама тайёргарлигимиз яхши даражада. Машғулотларда барча кўтаринки руҳ билан шуғулланади. Ўйлашимча, жамоамизга озгина омад етишмаяпти. Ҳали олдинда яна учта тур бор. Шундай охирига курашни давом эттирамиз ва бунинг учун бор кучимизни сарфлаймиз. Захирада қолиб кетаётганимга келадиган бўлсак, бу мураббийларнинг танлови. Улар Мурод ака Зуҳуровга ишонч билдиришмоқда. Лекин машғулотларда мен ҳам ўзимни кўрсатиш учун меҳнат қиляпман. Ҳар доим ўйинга тушишга тайёрман. Бу борада муаммо йўқ. Бизларда айни пайтда асосий таркиб ёки захира футболчиси деган тушунча йўқ. Ҳамма бир жамоа бўлиб бирлашган ва барча бир хил даражада меҳнат қилмоқда. Тўғри, ўйин амалиёти керак. Биринчи даврадан сўнг нима бўлишини вақт кўрсатади. Бу борада бир нарса дея олмайман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика